JShShIR
ЖШШИР (русча: ПИНФЛ) – жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами. У 14 та рақамдан иборат ва ўзгартирилиши мумкин эмас. Лекин юридик шахснинг ЖШШИРига ўзгартиришлар киритилиши мумкин[1].
Бу рақам паспортда кўрсатилган ва жинс индексини, туғилган санани, шаҳар кодини, фуқаронинг серия рақамини кўрсатади, шунингдек, назорат рақамини ўз ичига олади[2]. 2021-йили '''СТИР''' олиш амалиёти бекор қилинди ва унинг ўрнига фуқаро шахсини тасдиқловчи жисмоний шахснинг идентификация рақамидан фойдаланиш кенгроқ талқин қилина бошланган. ЖСҲСҲИР давлат, банк, солиқ, ижтимоий ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади. Ундан Ягона портал хизматларидан фойдаланишда, олийгоҳга ҳужжат топширишда, ва электрон рақамли имзо олишда фойдаланиш мумкин[3]. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаганлар эса Давлат хизматлари марказларига ЖСҲСҲИР олиш учун ариза бериши мумкин[4].
Манбалар
- ↑ „Ягона интерактив давлат хизматлари портали“. мй.гов.уз. ЙАГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ. Қаралди: 29-сентабр 2023-йил.
- ↑ „ЖШШИР - нима у ва нима учун керак?“. Товарларни рақамли маркалаш миллий тизими. Асил Белгиси. 2023-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-сентабр 2023-йил.
- ↑ „ЖСҲСҲИРни қандай аниқлаш мумкин. Қўлланма“. Спот. “Афиша Медиа” МЧЖ. Қаралди: 29-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Давлат хизматларида СТИР/ИНН ва ЖСҲСҲИР/ПИНФЛ рақамлари“. ЁуТубе. Қаралди: 29-сентабр 2023-йил.