Жабалпур — Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги шаҳар, МадҳяПрадеш штатида, Нарбада дарёси бўйида. Аҳолиси 740 минг киши (1990й.лар ўрталари). Савдо-саноат маркази. Тўқимачилик (ип-газлама), керамика, ёғоч-созлик, металлсозлик, автомобилсозлик саноати корхоналари бор. Ёғоч савдо қилинади. Д. ёнидан боксит олинади. Ж. ХИХ асрнинг 1-ярмида инглизларнинг ҳарбий базаси сифатида бунёдга келган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил