Жаcк Монроэ (1988-йил 17-мартда туғилган) – британиялик машҳур пишириқ рецептлар ёзувчиси, журналист ҳамда фаол жамоатчи. У ўз давлатидаги қашшоқлик муаммоларидан, хусусан, очарчиликдан халос бўлиш компанияси билан машҳур. Блогер [а] ўзининг Жаcк деб (ҳозирда Бооцтрапда Cоокинг деб ўзгартирилган) блогидаги пости тез суратларда айланганидан кейин машҳурликка эришди. У „ аустеритй реcипес“ ва кам масаллиқлар билан тайёрланиши мумкин бўлган таомларни ўргатувчи еттита китоби нашр этди. Китобларни Тҳе Эчо, Тҳе Ҳуффингтон Пост ва Тҳе Гуардиан каби нашрлар учун ёзган.

Жаcк Монроэ

Монроэ ин 2015
Таваллуди 1988-йил 17-март (1988-03-17) (38 ёш)
Касби Ёзувчи, жамоатчи, блогер
Фаолият йиллари 2012-йилдан ҳозиргача
Болалари 1 нафар

Ҳаёти

Монроэ 1988-йилда Саутҳенд-он-Сеа шаҳрида Давид Ҳаджиcостас ва ҳамшира бўлиб фаолият олиб борган Эвелйн Ҳаджиcостас оиласида туғилган[1]. Унинг отаси етти йил мобайнида Британия армиясида, кейин эса 30 йил давомида ўт ўчириш бўлимида хизмат қилган[2][3][4]. У 2007-йилда жамиятга муносиб хизматлари учун махсус мукофот билан тақдирланган. Монроэнинг уч нафар укаси бор[3][5]. Монроэга болалигида аутизм ва ДЕҲБ ташхиси қўйилган бўлса-да, у вояга етгунига қадар бу ҳақида хабардор бўлмаган[6].

Монроэ орзусидаги даргоҳда ўқиш учун жами 11 та имтиҳондан ўтди ва Wестcлифф-он-Сеа шаҳридаги қизларнинг ўрта мактабида таҳсил олиш имкониятига эга бўлди. У 16 ёшига етганда эса ўша мактабни тарк этди, чунки мактаб таълимидан унинг ҳафсаласи пир бўлганди[7].

Карераси

Жаcк Монроэ турли ишларда, жумладан савдо дўконида[1], кейин эса Старбуcксда фаолият олиб борган[8]. 2007-йилда у Эссех округи ёнғин ва қутқарув хизматида қўнғироқларни бошқариш бўлимидан иш олди[1]. Фарзандли бўлганидан кейин эса у болаларга ғамхўрлик қилиш мас’улияти сабабли атрофидаги ишни тартибга сола олмади. Монроэ 2011-йил ноябрида лавозимидан истеъфога чиқди[9]. 2012-йил декабр ойида Даилй Миррор нашрида унинг ишсизлиги, иш қидираётгани ва қашшоқликда яшаётгани ҳақида хабар берилган эди[10].

Блоги ҳақида

Монроэнинг 2012-йилнинг июл ойида А Гирл Cаллед Жаcк номи остидаги блогида „Ҳунгер ҳурц“ пости ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетиш орқали машҳур бўлди[11]. Хабарда унинг камбағаллик тажрибаси, имтиёзларга таянганлиги ҳамда ўзини ва фарзандини ҳафталик £ 10 озиқ-овқат бюджетидан боқиш учун курашаётгани ҳақида батафсил маълумот берилган[11] ва мана шу маълумотлар кўпчиликни қизиқтириб қўя олган. Блог дастлаб маҳаллий сиёсат ҳақидаги постлар учун мўлжалланган эди, аммо кам бюджетли одамлар учун мос арзон рецептлар таклиф қилиш орқали ривожланди[12]. 2015-йил декабр ойида блог номи „Cоокинг он а Бооцтрап“ деб ўзгартирилди[13].

Яна қаранг

  • Буюк Британиядаги қашшоқлик
  • Буюк Британия ҳукумати тежамкорлик дастури

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Чристиэ, Жанет. „Жаcк Монроэ, Бооцтрап Cоок интервиэw - спиллинг тҳе беанс он тинс, Тwиттер анд талкинг абоут гендер“. Тҳе Сcоцман (2019-йил 22-феврал). Қаралди: 2023-йил 18-июн.
  2. ↑ Оливиа Блаир. „Жаcк Монроэ суэс Катиэ Ҳопкинс фор вандалисм аccусатион тwеэт“. Тҳе Индепендент (2016-йил 19-январ). 2017-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „ЭСАБ Интродуcинг...Давид Ҳаджиcостас МБЕ – Эссех Cоунтй Фире & Ресcуэ Сервиcе“. Тҳе сафегуардинг блог. 2015-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-июл.
  4. ↑ „Деатҳ тҳреац, сехисм анд онлине абусе...тҳреэ Эссех wомен телл ус оф тҳе доwнсиде то овернигҳт суccесс он ТВ“. Тҳе Эчо (2013-йил 12-ноябр). 2015-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-июл.
  5. ↑ Моорҳеад, Жоанна. „Тҳе тоугҳест лове“. Тҳе Гуардиан (2004-йил 1-сентябр). 2017-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-декабр.
  6. ↑ Ҳамилтон, Члоэ. „Жаcк Монроэ он дефеатинг Катиэ Ҳопкинс анд wҳй лоw-cост реcипес маттер“ (эн). инеwс.cо.ук (2018-йил 24-август). Қаралди: 2020-йил 5-сентябр.
  7. ↑ Бутлер, Патриcк. „Жаcк Монроэ: тҳе фаcе оф модерн повертй“. Тҳе Гуардиан (2013-йил 23-июл). 2016-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-декабр.
  8. ↑ Ҳаттенстоне. „'И'ве ҳеард ит алл: ше'с а фрауд, а лиар, а тҳиэф': Жаcк Монроэ он алcоҳол, аддиcтион анд ансwеринг ҳер cритиcс“ (эн). тҳе Гуардиан (2023-йил 7-январ). Қаралди: 2023-йил 7-январ.
  9. ↑ Монроэ, Жаcк. „Унемплоед Мум Селлс Офф Белонгингс“. Эссех Энқуирер (2012-йил 23-август). 2013-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-июл.
  10. ↑ Лайтон. „Ливинг ин повертй: Ёунг мум ҳас жуст £10 а wеэк фор фоод“. Тҳе Миррор (2012-йил 23-декабр). Қаралди: 2023-йил 18-июн.
  11. ↑ 11,0 11,1 Мартин, Жессиcа. "Жаcк Монроэ анд тҳе cултурал политиcс оф тҳе аустеритй cелебритй". Эуропеан Жоурнал оф Cултурал Студиэс 25 (4): 1156–1173. ҳттпс://жоурналс.сагепуб.cом/дои/пдф/10.1177/13675494211030938. 
  12. ↑ Годwин, Ричард. „Аустеритй’с постер гирл Жаcк Монроэ, анд а сторм овер ҳер верй миддле cласс реcипе фор кале песто“. Эвенинг Стандард (2013-йил 11-ноябр). Қаралди: 2023-йил 20-июн.
  13. ↑ Баинс. „Катиэ Ҳопкинс 'баттлинг cрипплинг дебц' афтер лосинг Тwиттер либел cасе то фоод wритер Жаcк Монроэ“. Бирмингҳам Маил (2018-йил 17-сентябр). Қаралди: 2023-йил 19-июн.

Ҳаволалар

  1. ↑ Монроэ усес ше/ҳер анд тҳей/тҳем проноунс. Тҳис артиcле усес ше/ҳер проноунс фор cонсистенcй.