Жаcоб Абботт (талаффузи: Жейкоб Абботт, 1803-йил 14-ноябр, Меин штатининг Ҳеллwуэлл шаҳри – 1879-йил 31-октябр Фармингтон, Меин) – Шимолий Америкалик ёзувчи ва руҳоний.

Жаcоб Абботт
Таваллуди 14-ноябр 1803-йил
Ҳаллоwелл, Массачусетц, Унитед Статес
Вафоти 31-октябр 1879-йил(1879-10-31)
(75 ёшда)
Фармингтон, Маине, Унитед Статес
Таълими Боwдоин Cоллеге
Касби Чилдренъс аутҳор

Биографияси

Аббот 1820-йилда Боwдоин коллежини битирган[1].

Аббот 1821, 1822 ва 1824-йилларда Андовер илоҳиёт семинариясида таълим олган. 1824—1825-йилларда эса у репетитор сифатида фаолият юритган.

Фаолияти

У 1825-йилдан 1829-йилгача Амхерст коллежида математика ва табиий фалсафа профессори лавозимида фаолият юритган. 1826-йилда Ҳампшир Уюшмасидан ваъз ўқиш ҳуқуқини қўлга киритган. 1829-йилда Бостонда Ёш хонимлар учун Маунт-Вернон мактабини ташкил этиб, 1829-1833-йилларда унинг раҳбари сифатида ишлаган. 1834—1835-йилларда Массачусец штатининг Роксберидаги ўзи асос солган Элиот жамоат черковининг руҳонийси бўлган. Ака-укалари билан ҳамкорликда Аббот институтини ташкил этиб, 1843—1851-йилларда унинг директори вазифасини бажарган, шунингдек, 1845—1848-йилларда Ню-Ёркдаги ўғил болалар учун Маунт-Вернон мактабига раҳбарлик қилган[2].

У сермаҳсул ёзувчи бўлиб, ёшлар учун асарлар, қисқа ҳикоялар, таржимаи ҳоллар, кенг китобхонлар оммаси учун диний китоблар ва бир қанча илмий-оммабоп асарлар муаллифи бўлган. У 180 та китоб ёзган ва яна 31 та китобнинг ҳаммуаллифи ёки муҳаррири бўлган. 1839-йилдан кейин ҳаётининг бир қисмини ўтказган Маин штатининг Фармингтон шаҳрида вафот этган. Ўша ерда унинг акаси Самуэл Филлипс Аббот Аббот мактабини таъсис этган.

Унинг асарлари орасида „Ролло в игре“, „Ролло в Европе“ ва бошқа шу каби Ролло ҳақидаги китоблар туркуми энг машҳур саналади. Бу китобларда асосий қаҳрамон оддий бола ва унинг дўстлари. Ролло ҳақидаги китобларининг давомида у „Жорж амаки“ ҳақида ёзиб, ундан ёш китобхонларга ахлоқ, география, тарих ва фан бўйича таълим бериш учун фойдаланган. Шунингдек, у 22 жилдлик биографик ҳикоялар ва „История Франконии“ деб номланган 10 жилдлик тўпламни ҳам ёзган.

Унинг ака-укалари Жон Стивенс Кебот Аббот ва Горем Думмер Аббот ҳам ёзувчи эдилар.

Эдвард Абботнинг Ню-Ёркда 1882-йилда чоп этилган китобида Жаcоб Абботнинг асарлари библиографияси келтирилган[2].

Бошқа эътиборга молик асарлари: Луcй Боокс, Жонас Боокс, Ҳарпер’с Сторй Боокс, Марcо Паул, Гай Фамилй, ва Жуно Боокс

Шахсий ҳаёти

1828-йил 18-майда Аббот Ҳарриэт Ваугҳан билан оила қуради. Абботнинг тўртта ўғли бор эди. Унинг ўғиллари - ва Аустин Абботт (иккаласи ҳам таниқли ҳуқуқшунослар), шунингдек, Лйман Абботт руҳоний, Эдwард Абботт эса машҳур ёзувчи бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „Жаcоб Абботт“. реадсериэс.cом. 2019-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 30-май.
  2. ↑ 2,0 2,1 Чишолм 1911.