Жафна, Вапаная, Япаная — Шри Ланкадаги шаҳар ва порт, Жафна ярим оролда. Шимолий провинсиянинг маъмурий маркази. Қадимги Тамил давлатининг пойтахти бўлган. Аҳолиси 130 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари; аҳолисининг сони жиҳатидан мамлакатда 2-ўринда). Савдо маркази. Жафнадан мамлакат жанубига борувчи темир ё'л ва автомобил магистрал йўли бошланади. Мамлакатнинг Ҳиндистон ва Мянма билан иқтисодий алоқаларининг анча қисми Жафна орқали олиб борилади. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ҳамда қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлайдиган корхоналар бор. Балиқ овланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил