Jahongir Muhammad
Жаҳонгир Маматов (1955-йил 1-сентябрда туғилган) — сиёсат арбоби, фан доктори, тилшунос олим, ёзувчи ва журналист.
| Жаҳонгир Муҳаммад | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1955-йил 1-сентябр |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Тошкент давлат университети |
| Касби | журналист, ёзувчи, тилшунос |
| Турмуш ўртоғи |
Роҳила Қодирова (1980-йилдан) |
| Болалари | 4 |
| Веб-сайти | жаҳоннома.cом |
Ҳаёти
Жаҳонгир Маматов 1955-йилнинг 1-сентябрида Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида туғилган. У 1972-йилда Самарқанд туманидаги 24-ўрта мактабни тамомлаган.
1973–1978-йилларда Тошкент давлат университетининг журналистика факултетида таҳсил олган ва 1981-йилгача тилшунослик ва журналистика бўйича этика бўйича илмий изланишлар олиб борган.[манба керак]
Меҳнат фаолиятини 1973-йилда „Тошкент ҳақиқати“ газетасида корректорликдан бошлаган. 1974–1979-йилларда республика „Қишлоқ ҳақиқати“ газетасида мас’ул котиб ўринбосари лавозимида ишлаган. 1976–1978-йилларда армияда хизмат қилган. 1979–1981-йилларда Ўзбекистон радиосининг қишлоқ хўжалик бўлимида редактор лавозимида ишлаш билан бирга қишлоқ хўжалик ва қишлоқ маданияти муаммоларига бағишланган махсус „Табаррук замин“ дастурига муҳаррирлик қилган.
1980-йилда Роҳила Қодирова билан оила қурган ва уларнинг 4 фарзанди бор.
1981–1982-йилларда Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги Улуғбек давлат хўжалигида Маданият масалалари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган. 1982–1985-йилларда Самарқанд вилояти „Ленин йўли“ („Зарафшон“) газетасининг қишлоқ хўжалиги ва „Партия турмуши“ бўлимларини бошқарган. 1985–1990-йилларда „Совет Ўзбекистони“ („Ўзбекистон овози“) газетасининг Самарқанд вилоят бўйича махсус мухбири бўлиб фаолият кўрсатган. Айни пайтда „Муштум“ журнали ва „Қишлоқ ҳақиқати“ газеталарининг жамоатчи мухбири бўлган. Шу йилларда унинг мингдан зиёд фелетонлари, танқидий ва таҳлилий мақолалари эълон қилинган. Баъзи асарлари „Ёшлик“ алманахи ва „Беғубор тонг“, „Самарқандни титратган 525 кун“ китобларида нашр этилди.
Қайта қуриш йилларида ошкоралик муаммолари ҳақида ёзилган „Қур’он ва Қурол“, „Ёнаётган аёл“, „Ёпиқ эшикнинг очилиши“ каби туркум таҳлилий очерклари Ўзбекистон ҳамда Иттифоқ Журналистлар уюшмаларида биринчи ўринни эгаллаган.
1990-йилда 35 ёшли Жаҳонгир Маматовга „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист“ унвони берилган. Шу йили у Самарқанд вилояти Жомбой туманидан Ўзбекистон Халқ депутати этиб сайланган. 1990–1993-йилларда у Ўзбекистон Олий кенгашида Ошкоралик қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган ва „Матбуот ҳақида“ги илк қонун лойиҳасининг муаллифидир. Олий кенгашда у „Ташаббус“ депутатлар гуруҳи фаолиятини бошқарди, Парламентнинг „Халқ сўзи“ газетасини тузиш ишига бошчилик қилди.
Ўзбекистон Олий кенгашида 1990-йилнинг 20-июнида Кенгаш котибиятининг раиси этиб сайланган Жаҳонгир Маматов мазкур сессиянинг кун тартибига Ўзбекистон Мустақиллиги декларациясини қабул қилиш масаласини киритишга муваффақ бўлди. „ЭРК“ ва „Бирлик“ тақдим этган лойиҳалар асосида янги бир лойиҳа ёзиш учун тузилган беш кишилик комиссия таркибига кирган Маматов сессияда қабул қилинган Ўзбекистон Мустақиллик декларацияси матнини ёзган эди.
Бекобод, Бўка воқеаларидан кейин Паркентда Месхетин турклари билан юз берган қонли ҳодисаларни ҳукуматнинг ўзи уюштирганини иддао этган Жаҳонгир Маматов сафдошлари билан бирга мазкур масалада Олий кенгаш комиссиясини туздиришга муваффақ бўлди. Ўзи ҳам мазкур комиссия таркибига сайланган Маматов ҳақиқатдан ҳам Паркент воқеалари ортида СССР Давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ) турганини исботловчи ҳужжатларни ўртага чиқаришга муваффақ бўлган ва шундан кейин қувғинга учраган.
Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий комитети уни президент Ислом Каримовни ва Олий суд раисини телевидение орқали ҳақорат қилишда айблаб устидан иш очиш учун рухсат сўраб Олий кенгаш раёсатига мурожаат қилди, аммо депутатларнинг фаоллиги боис бундай рухсатни ололмади. У Олий кенгашда ташкил этишга киришган „Юзма-юз“ газетаси билан боғлаб унинг масаласи раёсатда муҳокама этилди ва яна ҳукумат ўз мақсадига эриша олмади. 1991-йилнинг 17-август куни демократия учқунларини ўлдириш учун уюштирилган Давлат тўнтариши — ГКCҲП жараёнидаги қонунбузарликларга қарши у бир неча сафдоши билан бирга Олий кенгаш биноси ёнида Коммунистик партия билетини ёқиб, ўз норозилигини ошкор билдирган эди.
У Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг раиси этиб сайланганда эса ҳукумат сайлов натижаларини бузиб эълон қилиш билан унинг йўлини тўсди.
У ишлаган Ошкоралик қўмитаси Олий кенгашнинг қудратли кучига айланди. Шу сабаб ҳам Ислом Каримовнинг топшириғи билан бир неча марта бу қўмитани ёпишга уринишди, аммо Жаҳонгир Маматов тарафдорлари бунга йўл бермади.[манба керак] Охир оқибатда, Олий кенгаш ҳақидаги қонунлар қўпол бузилган ҳолда бу қўмита ёпилди. Айрим манбаларга кўра, бунинг сабаби Маматовни четлатиш бўлган. Уни четлатишгач, қўмита қайта очилган.
1991-йилда Жаҳонгир Маматов ўз сафдошлари билан бирга президент Ислом Каримовнинг диктаторона ҳаракатларини жиловлаш масаласини Олий Кенгашнинг 7-сессияси кун тартибига кирита олди. Ташаббускор депутатларнинг талаби билан Ўзбекистон президенти ва Халқ депутатлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бўлим очилди ва Жаҳонгир Маматов мазкур бўлимга мудир бўлди. Кейин у Ўзбекистон телевидениесига раҳбар этиб тайинланди.
1992-йилнинг 16-январида Тошкент талабалар шаҳарчасида юз берган қонли воқеалардан кейин мазкур ҳодисаларни Ўзбекистон телевидениесида ошкора ёритиш имкониятлари чеклангани ва мамлакатда диктатура ўрнатилганини эълон қилиб у ўз вазифасидан истеъфо берди. Бу воқеа Ўзбекистон тарихида ҳукумат таркибида туриб, ҳукуматга норозилик билдирган, диктатура ўрнатилганини очиқ, ёзма равишда эълон қилиб ўз вазифасидан истеъфо этган илк воқеа эди.
Жаҳонгир Маматов ўзбек демократик мухолифатини бирлаштириб диктатурага қарши туришга йўналиб 1992-йил 2-март куни ЭРК партияси биносида ўтган Ўзбекистон Демократик кучлари форумининг ташкилотчиларидан бири бўлди. Жаҳонгир Маматов шундан кейин ноҳукумат „Турон“ ташкилотига президентлик қилди. Гарчи қонунларда ташкилотни ёпиш ваколати судга берилган бўлса-да қонунлар оёқости қилинган ҳолда Адлия вазирлигининг ҳукми билан шошилинч тарзда бу ташкилот бекитилди, мол-мулки мусодара қилинди.
Жаҳонгир Маматов шу даврда Ислом Каримовнинг қилмишлари ҳақида „Сарой ўйинлари“ китобини ёзди. Бу китобнинг қўлёзмалари ҳукумат томонидан мусодара қилинганига қарамай унинг нусхалари тарқалиб кетди ва ЭРК газетасининг 1994-йилги сонларида нашр этилди ҳам.
1993-йилнинг 3-январда Маматов ЭРК партиясининг мафкура масалалари бўйича котиби ва „ЭРК“ газетасининг Бош муҳаррири этиб сайланди. Бундан ҳукумат ваҳимага тушди. 1993-йил 6-январда ЭРК партияси биноси яқинида у суиқасддан қутулиб қолди. Воқеанинг кейинги куни Москвада чоп этиладиган „Известия“ газетасида Лебедева имзоси билан чиққан мақолада суиқасд ортида ҳукумат тургани ёзилганди.
1993-йил 7-февралда ҳукумат қонунга хилоф равишда у бош муҳаррири бўлган газетани ёпди. 1993-йил 13-февралда унинг Тошкентдаги уйи тортиб олинди ва у куч билан Самарқандга кўчирилди.
1993-йил 21-март санасида Маматов Озарбайжонда ўтказилиши керак бўлган Турк дунёси қурултойига ЭРК партиясининг вакили сифатида йўл олди. Қурултой Туркияга кўчирилди ва у мазкур қурултойда ЭРК партияси ва раҳбарияти бошига келган қатағонлар, Ўзбекистонда диктатура авж олгани ҳақида баёнотлар тарқатди. Мамлакатга қайтиши билан 1993-йил 17-апрел куни у Самарқандда қўлга олинди.
Жаҳонгир Маматовнинг халқ орасидаги обрўйидан қўрққан ҳукумат бу ишни амалга ошириш учун шу куни Самарқандга республика Бош прокурори Бўритош Мустафоев, Адлия вазири Алишер Мардиев, Ички ишлар вазири Зокир Алматовни юборди ва вилоят ҳокими Пўлат Абдураҳмонов бошчилигида махсус амалиёт ўтказилиб Жаҳонгир Маматов ва унинг қариндошлари, дўстлари қўлга олинди. У билан таниш бўлган жуда кўплаб шахслар ҳокимият тизимларидан четлатилди. Унинг депутатлик ваколати тўхтатилди. Маматовнинг турмуш ўртоғи Роҳила Қодировага эридан воз кечиш ва бу ҳақда матбуотга мақола ёзиш талаби қўйилди. Қодирова буни рад этди. Тинтув пайтида ўзлари паспортини олиб кетганлари ҳолда тўрт фарзанднинг онасини паспорт режимини бузганликда айблаб суд қилишди ва икки йил жазо беришди.
1993–1994-йиллар орасида Жаҳонгир Маматов Озарбайжон, Туркманистон, Гуржистон давлатларида яшаган. „ЭРК“ газетасиннг хориждаги бир қанча нашрига жамоатчилик асосида, ҳақ олмай муҳаррирлик қилди. Кейинчалик „Ҳаракат“ журналига ҳам хайриҳохлик асосида ёрдам берди.
Оиласини ҳам Ўзбекистондан олиб чиққандан кейин 1994-йилдан эътиборан Туркияда яшай бошлаган Жаҳонгир Маматов 1994–1998-йилларда Истанбул шаҳридаги Коч университетида, „Туркия“ газетасида ишлаш баробарида ББC Жаҳон хизматининг Ўзбек бўлимига мухбирлик қилди ва Озодлик радиосининг ҳам ҳамкори бўлди.
У хорижга чиққандан кейин Ислом Каримов шахси ва режимининг моҳиятини очиб ташлаган „Қувғин“ романини ёзди. Бу китоб Ўзбек адабиёти тарихида содда ва янги услубда ёзилган ҳамда қўлма-қўл ўқилган, турли йўллар билан қишлоқларга қадар етиб борган асар бўлди[манба керак].
1995-йилда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати талаби билан Ўзбекистон Олий Суди уни „ЭРК“ газетасини хорижда чоп этганликда, президентни ҳақорат қилганликда, изн олмай мамлакатдан чиқиб кетганликда айблади. Шу зайл уни конституциявий тузумни ағдаришга уриниш каби уйдирма билан айблаб қидирув эълон қилди[манба керак].
Шундан кейин режим Жаҳонгир Маматовни йўқотиш учун хорижга уч маротаба суиқасдчиларни юборди. Унинг ҳаёти Туркияда ҳам хавф остида қолди. У Туркия ҳукуматининг босимига учради ва 1998-йилнинг феврал ойида БМТнинг қочқинлар комиссарлиги орқали АҚСҲдан сиёсий бошпана олди. 2000-йилда Ўзбекистон Олий суди яна бир марта ажрим чиқариб, уни қидирувда деб эълон қилди ва 2001-йил май ойида унинг опа-сингиллари, яқинлари тўҳмат қилан қамоққа олини.[манба керак]
Бунга қадар унинг кўплаб китоблари нашр этилди. АҚСҲда у журналистик фаолиятини давом эттирди ва 1999–2004-йилларда „Америка овози“ радиосининг Ўзбек хизматида ишлади. Илгари тингловчилари деярли бўлмаган радиони Ўзбекистонда ББC ва Озодлик радиоси даражасига кўтарди. Айни пайтда у АҚСҲда чет тиллар мактабларида Ўзбек тилидан дарс берди ва 2001-йилдан эътиборан Халқаро тилшунослик марказида катта илмий ходим вазифасида ишлаб келмоқда.
2005-йилнинг 23-май куни Жаҳонгир Маматов Ўзбек мухолифатини бирлаштириш мурожаати билан чиқди ва узоқ йиллардан кейин илк бор 2005-йилнинг 11-июлида мухолифат лидерлари ва фаолларини бир жойга тўплашга муваффақ бўлди. Шу йилнинг 25-сентябрида унинг ташаббуси билан Демократик Ўзбекистон Конгресси мустақил ноҳукумат ташкилоти сифатида шакланганини эълон қилди ва 2009-йилга қадар бу ташкилотни бошқарди.
Шундан бери у сиёсий фаолият билан эмас, балки илмий ҳамда ижодий фаолият билан банд.
Танқид
Маматов Ислом Каримов командаси томонидан танқид қилиб келинади. Журналист Сафар Остонов уни давлат тўнтариши қилишда айблаган[1].
Илмий фаолияти
Муҳаммад ўзбек ва инглиз тилларида 40 га яқин китоблар ва тўпламлар ёзган[2]. Бир қанча китоблари бошқа тилларга, жумладан рус, инглиз, немис ва турк тилларига ўгирилган ҳамда АҚШ, Туркия, Озарбайжон каби давлатларда нашр этилган. 2011-йилда АҚСҲда 5 йил давомида “Ўзбекча-инглизча мукаммал луғат” тузиб нашр эттирган[3].
Унинг китоблари АҚСҲ Конгресси кутубхонаси каталогига кирган. Аммо унинг асарлари ўзи мустақиллиги учун курашган Ватани — Ўзбекистонда таъқиқланган.
Китоблар:
- ИАК
- Каримовнинг кашфиётлари
- Ўзбеклар ва ўзбеклар
- Оқсарой сирлари
- Зеҳният жумбоғи
- Қатағон
- 2006-йил
- Ҳайқириқ
- Тарихни титратган кунлар
- Қувғин-1
- Қувғин-2
- Қувғин-3
- Ассасин
- 220 латифа
- Анкабут: Сиёсий латифалар
- Кулмаган элнинг бахти ҳам кулмайди
- Алдаркўса тахтга минганда
- Каримовнинг 100 куни
- Озодликнинг оловли йўли
- Ишоратлар
- Олтинчи қават
- Туронзамин фарёдлари
- Яқин мозий
- Сиам эгизаклари
- Панжаралар
- Иккинчи фронт
- Самарқандни соғиниб
- Ватан мансиз…
- Ўзлигим
- Ҳавзи қулқулум
- Нурнома
- Шаҳидлар мозори
- Ислом лашкарлари
- 60 нинг 60 лаҳзаси
- Диcтионарй оф Cентрал Асиан Исламиc Термс
- Узбек Исламиc Дебатес
- Тажик-Энглиш Диcтионарй
- Тҳе Дарк Дайс
- Cомпреҳенсиве Узбек-Энглиш Диcтионарй
Манбалар
- ↑ Қалампир.уз. „Муҳаммад Солиҳ ва Жаҳонгир Маматов Ўзбекистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрган – Сафар Остонов“ (11-феврал 2020-йил). Қаралди: 28-апрел 2024-йил.
- ↑ „Таржимаи ҳол“ (уз). жаҳоннома.cом. Қаралди: 2019-йил 21-октябр.
- ↑ Озодлик. „Америкада ўзбекча-инглизча луғат чиқди“ (18-июн 2011-йил). Қаралди: 28-апрел 2024-йил.
Адабиётлар
- „ИАК“
- Аҳмаджон Мухторов: „Сўз мулки Жаҳонгирлигига даъвогар“
- Ёдгор Обид: „Оташ қалб учқунлари“
- Гулчеҳра Нуруллаева: Муносабат
- Абдураҳим Полатов, „Нур йўли“
- „Бирлик“: „Озодликнинг оловли йўллари“
- Халқ депутати гувоҳномаси
- ЭРК партияси гувоҳномаси
- Президент девони гувоҳномаси
- Америка овози" ҳужжатлари
- Йилнинг энг яхши журналисти. Мукофотлар. ВОА — „Тун ин“, Деcембер, 2000, вол.4 Но.6 паге 6
- Америка ҳукуматининг сиёсатини ифодалаган бош мақола, 30-Май, 2001-йил („Репрессион ин Узбекистан“, ББГ-ИББ-ВОА-эдиториал=0-09287 5/30/2001)
- Америка ҳукуматининг сиёсатини ифодалаган бош мақола, 8-Август, 2001 („Репрессион ин Узбекистан cонтинуэс“, ББГ-ИББ-ВОА-эдиториал=0-09394 8/21/2001)
- Инсон ҳуқуқлари масалаларини яхши ёритганлиги учун мукофотлар: 2001; 2002; 2003; 2004-йиллар
- Насратулла Лаҳеб, „Интервиэwс бй Жаҳангир Муҳаммад“ 2001
- ББC: „Эхилед wритерс“, Би-би-си
- „Генералнинг иқрори“, Би-би-си
- Муҳаммад Солиҳ, „Халқ иродаси“, „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“, 1990йил, 29 Июн.
- Расим Экши: „Др. Баймирза Ҳайит армағани“, Истанбул, 1999, ИСБН 975-7893-15-3
- Арслан Текин, „Бир Туран Ёлчиси“, Истанбул, 1996, ИСБН 975-7893-11-0
Истанбул, 1999, ИСБН 975-78-15-3
- Абдували Воҳидов, „Заговоршики“, „Труд“ газетаси, 1995-йил, 19 Май.
- Зайнутдинов, Х. А. Ўзбекистон МХХ Тергов бошқармасининг бошлиғи, „Айблов фикри“, 12 Сентябр, 1994-йил.
- Ўзбекистон Олий Судининг ҳукми, 2000-йил
- Зайниддин Асқаров Баёноти