Jako

Жако ёки бўз тўти (лотинча: Пситтаcус эритҳаcус) — тўтилар туркумига мансуб қуш. Танасининг уз. 40 см гача. Тумшуғи бақувват, пастга қайрилган. Оёклари дарахтда ўрмалаб юришга мослашган. Думи қизил, ҳар хил товланадиган пати бўз тусда, шунинг учун бўз тўти деб ҳам аталади. Африканинг тропик ўрмонларида тарқалган. Гвинеядан то Анголагача ва Няса кўлларигача учрайди. Уясини дарахт ковакларига солади. 2 та тухум қўяди. Кечаси 100—200 тадан бўлиб, баланд дарахтларда тунайди. Маккажўхори донини жуда яхши кўради. Ж. қафасда сақланади ва сўзлашга ўргатилади. Қўлда 70 йиддан ортиқ яшагани маълум. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил китобига киритилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |