Jalin
Жалин (арабча: جلين, шунингдек, Жилеэн ёки Жиллин) – Сурия жанубида жойлашган қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Дараа муҳофазаси таркибига киради. Жануби-шарқда Музайриб, шарқда Тафас, шимоли-шарқда аш-Шайх Саад, шимолда Адван, шимоли-ғарбда Тасил, ғарбда эса Саҳам ал-Жавлан ва Ҳит билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Жалин аҳолиси 4 337 кишини ташкил қилган[1].
Жалин جلين | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Дараа |
| Округ | Дараа округи |
| Ноҳия | Тафас |
| Аҳолиси (2004) |
4 337[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Тарихи
Суриянинг араблар томонидан босиб олинишини тасвирловчи баъзи манбаларда Византия империяси минтақада тузган сўнгги қўшин 635-йилги ҳал қилувчи Ярмук жангидан олдин Жалин яқинида ўз позициясини эгаллаган, деб таъкидланади. Жанг Жалиннинг ғарбида содир бўлиб, Византия қўшинининг фожиали мағлубияти билан якунланган[2].
Усмонийлар даври
Жалин шаҳри ҳокими Аҳмад Ҳасан Имроннинг айтишича, Жалин дастлаб Миср ҳукмдори Иброҳим Пошо бошқаруви даврида (ҳ. 1832–1841) барпо этилган экан[3]. 1884-йилги маълумотларда қишлоқ хом ғишт ёки тошдан қурилган 20 та кулбага ўхшаш уйлардан иборат қашшоқ қишлоқ дея тасвирланган. Қишлоқ аҳолиси Судандан келган юз нафар қора танли африкаликдан иборат эди. Уларни суданлик шайх Саад ибн Абдулқодир шимолдаги иккита қишлоқ – Жалин ва аш-Шайх Саадга жойлаштирган эди. Дастлаб шайхга қул бўлиб келган африкаликлар кейинчалик озодликка эришишган. Улар аста-секин Сурия жанубидаги Ҳаврон ҳудудининг бошқа қисмларига ўрнашиб боришган. Жалин аҳолиси яқин атрофдаги узумзорлар ва боғларда узум ҳамда сабзавотлар етиштирган[4].
Сурия мустақиллигидан кейинги давр
1963-йилда қишлоқ шимолга қараб кенгая бошлади. Ҳит водийси бўйлаб жойлашган эски тош ва лойдан қурилган уйлардан фарқли ўлароқ, янги уйлар сементдан қурилди. Жалин аҳолиси ХХ аср ўрталарида Бейсан водийси, Сурия дашти ва Голан тепаликларининг Бутайха ҳудудидан кўчиб келган оилалар ҳисобига сезиларли даражада кўпайди[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004. Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Дараа Говернорате. (арабча)
- ↑ Ж.Б. Бурй. Тҳе Cамбридге Медиэвал Ҳисторй Сериэс волумес 1-5. Плантагенет Публишинг. Қаралди: 2015-йил 8-феврал. „Тҳе Роман армй [...] пробаблй тоок уп тҳеир поситион неар Жиллин, тҳе Жиллин оф тҳе соурcес.“
- ↑ 3,0 3,1 Ал-Фақир, Моҳаммед „"جلين".... توءمة جمال مع وادي "اليرموك" (Жалин: Беаутй'с Тwин wитҳ тҳе Ярмоук Валлей)“ (Арабиc). э-Сйриа (2011-йил 27-март). Қаралди: 2025-йил 4-январ.
- ↑ Счумачер, Олипҳант анд ле Странге, 1889, пп. 154-155.
Адабиётлар
- Счумачер, Готтлиэб; Олипҳант, Лауренcе; ле Странге, Гуй. Аcросс тҳе Жордан: беинг ан эхплоратион анд сурвей оф парт оф Ҳауран анд Жаулан. Бентлей, 1886.
Ҳаволалар
- Мап оф тҳе тоwн, Гоогле Мапс
- Кафер эл Ма-мап; 21К