Жаллоб (араб.) — савдогар, олиб сотар. Асосан, чорва моллари, шунингдек, туя ва йилқи билан савдо қилган. Улар Туркистон шаҳар ва вилоятларига бориб, чорва молларини арзонга олиб, мол кам ҳамда қиммат бўлган бозорларда фойдасига сотиб катта бойлик орттирганлар. Ж.лар кандай мол сотишига қараб "қўй Ж.", "от Ж." каби номлар билан аталган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил