Жаллод (араб. — дарра урувчи) — 1) тан жазоси ва қатлни ижро қилувчи шахс. Ж. атамаси Ўрта Осиёда араблар келгандан сўнг пайдо бўлган. Ж. ҳукмдорларнинг гуноҳкор кишиларни дарра билан уриш, бўғиб, бўғизлаб, бошини танасидан жудо қилиб ўлдириш каби фармонларини бажарган; 2) Кўчма маънода — каллакесар, қотил.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил