Jambil
Жамбил (Сатурежа ҳортенсис) — лабгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик хушбўй ўсимлик. Таркибида эфир мойи, алкалоидлар, ошловчи моддалар, фитонсидлар бор. Ўзбекистонда суғориладиган ерларда зиравор ўсимлик сифатида экилади. Хонадонларда дастлаб уруғини сепиб, сўнгра ниҳолини кўчат қилиб етиштирилади. Бўйи 20—30 см, пояси юқори қисмидан шохлайди, барг четлари текис. Гуллари пушти, бошоқсимон тўпгулларга йиғилган, поя ва шохларининг учига жойлашган. Июл—октябрда гуллаб, уруғлайди. Пазандаликда шўрва ва суюқ ошларга шохчаси билан солинади. Меъда-ичак касалликларини даволашда ва йўтал, тиш оғригига қарши қўллаш мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |