James Bond
Жамес Бонд (талаффузи: Жеймс Бонд) ёки агент 007 (ёзувчи ушбу 007 рақамини ҳар куни ўзи минадиган 007 рақамли йўналиш автобусидан олган) буюк британиялик таниқли журналист ва ёзувчи Иан Флеминг қаламига мансуб романларнинг бош қаҳрамони. Британия ҳарбий денгиз флоти коммандери, Қироличага бўйсунувчи МИ6 махфий жосуслик хизмати зобити, Муқаддас Михаил ва Муқаддас Георгий ордени соҳиби. Бонд ҳақидаги филмлар (Бондиана) тарихдаги энг давомий филмлардан биридир. 1962-йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар 24 та филм экранга чиқди (ўртача ҳар икки йилда битта филм) ва улар ўз ижодкорларига 6 миллиард АҚШ долларидан ортиқ даромад келтирди[1].
| Жамес Бонд | |
| Актёр Сеан Cоннерй Жамес Бонд тимсолида, 1964-йил | |
| Ижодкор: | Иан Флеминг |
| Асарлари: | Бондианалар |
| Жинси: | эркак |
| Миллати: | инглиз |
| Унвони: | Британия ҳарбий денгиз флоти коммандери, махсус хизмат зобити |
| Ролни ижро этади: | Даниэл Cраиг (2006-йилдан) |
Бош қаҳрамон — Жамес Бонднинг пайдо бўлиши
Буюк Британиялик собиқ журналист, ёзувчи Иан Флеминг иккинчи жаҳон уруши даврида Британия ҳарбий-денгиз разведка хизмати бошлиғининг ёрдамчиси бўлиб хизмат қилган. Хизмат даврида у разведка архивидан машҳур жосус Сеадней Раилй ҳақидаги ҳикояларни топиб олади ва иштиёқ билан ўқиб чиқади. Ҳикоялардан илҳомланган Флеминг „Cасино Рояле“ номли роман ёзади. Ушбу роман унга машҳурлик олиб келади. Асарнинг бош қаҳрамони сифатида профессионал жосус ’’Жамес Бондъ’ тасвирланган.

Жамес Бонд — ниҳоятда таваккалчи, чўрткесар ва ўзига ишонган, шу билан бирга, аёллар, қимор ва спиртли ичимликларга иштиёқи баланд инсон. Иан Флеминг Сеадней Раилйдан бошқа тарихда ном қолдирган яна бир нечта жосуснинг табиати, ташқи кўриниши ва бошқа жиҳатларини ўрганиб чиқади ва уларни бирлаштириб, Жамес Бонд тимсолида тасвирлайди. Улар қуйидагилар:
- Бруcе Лочҳарт: 1918-йилда Владимир Ленинга суиқасд уюштирган айғоқчи ва дипломат.
- Паул Дукес: Профессионал жосус, ҳарбий. Қизил Армия зобити.
- Георге Ҳилл: Сеадней Раилйнинг яқин ҳамкори.
- Буллдог Друммонд, Ҳерман Cйрил МcНеиле: ССРИда узоқ муддат ишлаган жосуслар.
- Wилфрид Дундердале: ССРИ ва Франсияда агент бўлган дипломат[2].
- Мерлин Миншалл: Буюк Британиянинг Бухарестдаги консуллиги ходими.
- Алехандер Глеэн: Британиянинг Белграддаги консуллиги атташеси.
Иан Флеминг ҳавас билан қараган кишилар орасида Жамес Бонд исмли профессор орнитолог ҳам бор эди. Агент Жамес Бонд ҳақидаги филмлар оммага танилиб кетгани орнитологнинг кайфиятини тушириб юборган ва у шахсан Флеминг билан учрашиб, ўзининг норозилигини айтган. Бунга жавобан Флеминг жаноб Бонддан узр сўраган ва унга қушлар совға қилган. 007 — Агент Жамес Бонднинг МИ6 хизматидаги тартиб рақами. Нима учун шу рақам танлангани ҳақида турли тахминлар бор. Улардан бири — Британиялик жосус Жоҳн Деэ томонидан Қиролича Елизавета Ига юборилган ҳисоботларида агент Деэ 007 рақамларини эслатувчи икки доира ва ўткир бурчак тасвирланган имзо қўйган. Бунинг маъноси — „Фақат Қироличанинг кўзлари учун“ деганидир[3]. Ҳазрати Олияларининг махфий хизматида филмида Жамес Бонднинг отаси шотландиялик Андреw Бонд, онаси эса франсуз Мониc Делаcроих эканлиги эслатилган. Шунингдек, 007:Скйфалл филмидан унинг Шотландиянинг Скайфолл қишлоғида туғилганлиги маълум. Унинг туғилган санаси ҳақида турли тахминлар бор.
Жамес Бонднинг нарсалари
Жамес Бонд ҳар бир вазифани бажариш олдидан МИ6 идорасининг техник бўлими муҳандиси, маёр Боотҳройд (Қ) томонидан ишлов берилган тўппонча, автомобил, қўл соати ва бошқа қурилмаларни олади.
Тўппончаси
Иан Флеминг тўппончалар ҳақида камроқ маълумотга эга эди. Асарларининг бош қаҳрамонига у 6.35 миллиметрли „Беретта 418“ қуролини „тутқазади“. Асарни ўқиб кўрган британиялик қуролсоз Геоффрей Боотҳройд Флемингга ўзига хос эслатма берган ва Wалтҳер ППК тўппончасини маслаҳат берган. Шу тариқа, филмлар орқали Wалтҳер ППК тўппончаси дунёга танилди. Қуролни ишлаб чиқараётган Wалтҳер заводи, кўпроқ фойда олиш учун Жамес Бонднинг қўлига тўппончанинг янгидан-янги моделларини „берган“. Эртанги кун доим бор, Дунё ҳам кам, Бошқа кун филмларидан ташқари ҳамма филмларда шу тўппончадан Бонд фойдаланган.
Манбалар
- ↑ „Мовиэ Франчисес — Бох Оффиcе Ҳисторй“. 2016-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-декабр.
- ↑ Лента новостей Эуронеwс: Общэство: Британия-Бонд-Прототип[сайт ишламайди]
- ↑ Пҳилип Гардинер. Тҳе Бонд Cоде: Тҳе Дарк Wорлд оф Иан Флеминг анд Жамес Бонд