Жамес Смитҳ Дашнер —– 1972-йил 26-ноябрда АҚШнинг Георгиа штатида дунёга келган ёзувчи. Дашнер ўзининг фантастик жанрдаги асарлари билан машҳурликка эришган. Унинг асарлари асосан кичик ёшдаги инсонларга бағишланган. У ўзининг Тҳе Мазе Руннер асари ва ёшларга бағишланган Тҳе 13тҳ Реалитй асарлари тўплами билан машҳур. Унинг 2008-йилда чоп этилган Тҳе Жоурнал оф Cуриоус Леттерс романи тўпламдаги биринчи асар бўлиб, ҳар йили ўтказиладиган Бордерс Оригинал Воиcес танловининг йиллик мукофотига сазовор бўлган.

Жамес Дашнер

Дашнер 2014-йилда
Таваллуди
Жамес Смитҳ Дашнер

1972-йил 26-ноябр (1972-11-26) (53 ёш)
Жанр Фантасй, сcиэнcе фиcтион, чилдрен'с литературе
Турмуш ўртоғи Лйнетте
Болалари 4
Веб-сайти
жамесдашнер.cом

2014-йилда Тҳе Мазе Руннер асарининг экранлаштирилган версияси бўлган Лабиринтдагилар филми оммага тақдим этилган. 2015 ва 2018-йилларда филмнинг қолган икки қисми ҳам суратга олинган. Филм трилогияси умумий тахминан 949 миллион доллар даромад келтирган. Трилогиянинг умумий касса даромади уни кичик ёшдагиларга бағишланган китобларга ишланган филмлар серияси бўйича Ҳаррй Поттер, Тwилигҳт Сага ва Тҳе Ҳунгер Гамес франшизаларидан кейин тўртинчи ўринни эгаллаган. 2018 йилда Дашнер жинсий зўравонликда айбланиб, агенти ва нашриётчиси билан келишувлар бекор қилинган. Дашнер ўз баёнотида шундай дейди: „Мен ҳар қандай танқидларни ва айбловларни ўта жиддий қабул қилябман, уларни ҳал қилиш учун маслаҳат ва йўл-йўриқ сўрайман“[1].

Ҳаётининг илк даврлари

Жамес Дашнер 1972-йил 26-ноябрда Георгиа штатининг Аустелл шаҳрида дунёга келган[2]. Дашнер Мормон сифатида тарбия қилинган. 10 ёшида Дашнер ота-онасининг ёзув машинкасида турли нарсалар ёзиши сабаб ёзувчиликка илк қизиқишлари уйғонган[3]. Дашнер 1991-йилда Дулутҳ Ҳигҳ Счоолни тамомлаган[3]. Жамес Бригҳам Ёунг Университйда тақсил олиш учун Атлантадан Георгиа штатининг Прово шаҳрига кўчиб ўтиб, у ерда бухгалтерия бўйича магистр даражасини қўлга киритган[3][4].

Карераси

Дашнернинг илк романи А Доор ин тҳе Wоодс бўлиб, 2003-йилда нашр этилган. Унинг кўплаб китоблари сингари, А Доор ин тҳе Wоодс ҳам ўсмирларга мўлжалланган фентези жанридаги асар. Ҳикоя ўрмондаги одамнинг ҳаракатларидан шубҳага тушган Жиммй Финчер ҳақида эди. Жиммй гувоҳ бўлган нарса унинг ҳаётини тубдан ўзгартирадиган воқеаларнинг бошланишига сабаб бўлади[5]. А Доор ин тҳе Wоодс асари Жиммй Финчер Сага деб номланувчи китоблар тўпламининг бир қисмига айланган[6]. 2004-йилда Жиммй Финчер Саганинг навбатдаги қисмлари бўлган иккинчи ва учинчи китоблар ҳам чиқарилган. Иккинчи қисм А Гифт оф Иcе бўлиб, у Жиммйнинг Стомперсдан дунёни қутқариши ҳақида ҳикоя қилади[7]. Тўпламнинг учинчи қисми 2004-йил оҳирларида нашр этилган бўлиб, Тҳе Тоwер оф Аир деб номланган. 2005-йилда нашр этилган тўртинчи китоб Wар оф тҳе Блаcк Cуртаин асари тўпламни якунлаган[8].

Жиммй Финчер Сага тўплами якунланганидан сўнг, Дашнер иккита янги тўплам устида иш бошлаган. Биринчи тўплам Тҳе 13тҳ Реалитй номи остида нашр этилган, иккинчиси Тҳе Мазе Руннер китоблар тўплами сифатида танилган. Дашнер 2008-йилда Тҳе 13тҳ Реалитй тўпламининг илк китоби бўлган Тҳе Жоурнал оф Cуриоус Леттер асарини нашр эттирган. Китоб нашр этилган йили болалар орасида жуда кенг оммалашиб, Wҳитней Аwардга сазовор бўлган[9][10]. 2009-йилда роман яна Бордерс Оригинал Воиcес совринини ҳам қўлга киритган[11]. 2009-йилда Дашнер яна иккита китоб чиқарган. Биринчиси Тҳе 13тҳ Реалитй тўпламининг иккинчи қисми бўлган Тҳе Ҳунт фор Дарк Инфинитй асари эди. Иккинчи китоб Тҳе Мазе Руннер бўлиб, шу номдаги тўпламнинг илк асари бўлган. Тҳе Мазе Руннер китобининг машҳурлиги 20тҳ Cентурй Фохни 2010-йил охирида асарни экранлаштириш ҳуқуқини қўлга киритишга ундаган[12]. Тҳе Мазе Руннер илк марта 2012-йил охирида Неw Ёрк Тимеснинг бесцеллерлари рўйҳатида Тҳе Ҳунгер Гамес ва Дивергент билан бирга эътироф этилган[13]. Тҳе Мазе Руннер кўп йиллар давомида бесцеллерлар рўйхатда қолиб, барча даврларнинг энг кўп сотилган болалар китобларидан бирига айланган.

2013-йилда Лабиринтдагилар филми премераси ортга сурилиб 2014-йил Сентрябрда оммага тақдим қилиниши ҳақида эълон қилинган. Худди шу даврда, тўпламнинг иккинчи қисми бўлган Тҳе Сcорч Триалс Фох томонидан суратга олинаётган Лабиринтдагилар филмнинг давоми бўлиши эълон қилинган[14]. Бироз ўтиб Дашнер ВиртНетда ишлайдиган хакер Мичаэлнинг ҳаёти ҳақида сўзловчи Тҳе Эе оф Миндс асарини оммага тақдим этган[15]. Асар Тҳе Морталитй Доcтрине китоблар сериясининг илк қисмига айланган. 2014-йил сентябр ойида Лабиринтдагилар филми премера қилиниб, бутун дунё бўйлаб 348,3 миллион доллар даромад қилган[16]. Фох биринчи филмнинг давоми таҳминан бир йиллардан сўнг, 2015-йил сентябр ойида оммага тақдим этилишини эълон қилган[17].

Трилогиянинг сўнгги қисми бўлган Лабиринтдагилар: Ўлимга қарши филми 2017-йилда чиқарилиши режалаштирилган. Филмнинг асосий ролини гавдалантираётган актёр Дйлан О'Бриэн 2015-йилда суратга олиш майдончасида жароҳат олиб филм суратга олиш ишлари ортга сурилган[18]. Филм 2018-йилнинг январ премера қилинган ҳамда трилогиядаги аввалги икки филм каби 250 миллион доллардан кўп даромад келтирган[19]. 2018-йил июл ойида Дашнер 15 йил ичида илк марта янги китоб ёзаётганини эълон қилган[20].

Лабиринтдагилар: Ўлимга қарши филми оммага тақдим этилганидан сўнг, Дашнер жинсий зўравонлик билан шуғулланаётганини хақида Счоол Либрарй Жоурнал веб-сайтида аноним равишда ҳабарлар жойлаштирилган[21]. Тўртта изоҳда Дашнер томонидан тазйиқ қилинганлиги даъво қилинган ва яна иккита изоҳ муаллифлари Медиум платформасида ўтказилган тазйиқ ҳақидаги сўровномада уни хабар қилганликларини айтишган[22]. Бу ҳолатлардан сўнг, Дашнернинг агенти Мичаэл Боуррет ортиқ у билан ишлашни давом эттира олмаслигини баён қилган[23]. Дашнернинг нашриётчиси Пенгуин Рандом Ҳоусе, бундан сўнг унинг китобларини нашр қилмаслигини таъкидлаган[24]. Бу айбловлар кенг кўламли Ме Тоо ҳаракатининг бир қисми бўлган[25].

2021-йил октябр ойида Дашнер катталар учун ҳоррор жанридаги Ҳоусе оф Тонгуэс романини Ривердале Авенуэ Боокс нашриётида чоп этган. Китоб чоп этилгандан сўнг кўпгина ижобий изоҳлар билдирилган[26].

Мукофотлар

Шахсий ҳаёти

Дашнер ва унинг рафиқаси Лйнетте Андерсон, Бригҳам Ёунг Университй тақсил олишган. Ҳозирда тўрт фарзанди бор ва Утаҳ штатида истиқомат қилишади.

Нашр қилинган китоблари

Дашнернинг китоблари асосан ёш ўсмирлар учун мўлжалланган. Унинг асарлари одатда саргузашт, тирик қолиш ва илмий-фантастик жанрларни қамраб олади.

Унинг энг оммалашган Тҳе Мазе Руннер китоби 2014-йил 21-сентябрда китобнинг филм версияси премерасидан 2 кун ўтиб Неw Ёрк Тимес журнали бесцеллерлари мақомига эга бўлган[27].

Тҳе Жиммй Финчер Сага:

  • А Доор ин тҳе Wоодс (2003).
  • А Гифт оф Иcе (2004).
  • Тҳе Тоwер оф Аир (2004).
  • Wар оф тҳе Блаcк Cуртаин (2005).

Тҳе 13тҳ Реалитй тўплами:

Тҳе Мазе Руннер тўплами:

Мазе Руннер воқеаларидан аввал содир бўлган воқеалар китоблари:

Тҳе Мазе Cуттер тўплами (трилогиянинг давоми):

  • Тҳе Мазе Cуттер (2022).
  • Тҳе Годҳеад Cомплех (2023).

Тҳе Инфинитй Ринг тўплами[29].

  • А Мутинй ин Тиме (1-китоб) (2012).
  • Тҳе Ирон Эмпире (7-китоб) (2014).

Тҳе Морталитй Доcтрине:

Дахшат жанри:

Тҳе Ҳоусе оф Тонгуэс (2021).

Манбалар

  1. ↑ Дашнер, Жамес „А мессаге фром ме то ёу...“ (2018-йил 15-феврал). 2018-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 22-феврал.[нон-примарй соурcе неэдед]
  2. ↑ „Георгиа Аутҳорс: Жамес Дашнер“. Георгиа Cентер фор тҳе Боок. 2021-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Абоут Дашнер'с Лифе“. ждашнердаилй.cом.
  4. ↑ Стеттлер, Жеремиаҳ. „Қуиттинг ҳис дай жоб“. Салт Лаке Трибуне (2008-йил 6-март). 2014-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-октябр.
  5. ↑ „А Доор ин тҳе Wоодс (Тҳе Жиммй Финчер Сага #1)“. Гоодреадс.
  6. ↑ „А Доор ин тҳе Wоодс (Тҳе Жиммй Финчер Сага #1)“. Гоодреадс.
  7. ↑ „А Гифт оф Иcе (Тҳе Жиммй Финчер Сага #2)“. Гоодреадс.
  8. ↑ „Wар оф тҳе Блаcк Cуртаин“. Гоодреадс.
  9. ↑ Де Грооте, Мичаэл. „Бест ЛДС фиcтион намед ат Wҳитней Аwардс“. МормонТимес.cом (2009-йил 26-апрел). Қаралди: 2009-йил 30-июл.[сайт ишламайди]
  10. ↑ Де Грооте, Мичаэл. „'08 Wҳитней Аwардс ҳонор бест ЛДС фиcтион“ (2009-йил 30-апрел). 2012-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 30-июл.
  11. ↑ „Интервиэw wитҳ Жамес Дашнер“. Тҳе Аутҳор Ҳоур (2009-йил 10-декабр).
  12. ↑ Зеитчик, Стевен „Ёунг-адулт сенсатион Тҳе Мазе Руннер гец реадй то рун тҳе мовиэ гантлет (Упдатед)“. Лос Ангелес Тимес (2011-йил 4-январ). Қаралди: 2012-йил 5-феврал.
  13. ↑ „Чилдрен'с Сериэс Бест Селлерс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2014-йил 23-март).
  14. ↑ Лангшаw. „Фох Аcқуирес Ригҳц Тҳе Сcорч Триалс“. ДигиталСпй (2013-йил 11-октябр).
  15. ↑ Сcрибе. „Ревиэw оф Тҳе Эе оф Миндс бй Жамес Дашнер“. Тҳе Гуардиан (2013-йил 20-ноябр). Қаралди: 2023-йил 30-август.
  16. ↑ „Тҳе Мазе Руннер (2014)“. Тҳе Нумберс. Қаралди: 2015-йил 8-сентябр.
  17. ↑ МcНарй. „Фох то Релеасе 'Мазе Руннер: Тҳе Сcорч Триалс' ин Мулти-Сcреэн Формат“. Вариэтй (2015-йил 21-апрел).
  18. ↑ Wҳите. „Мазе Руннер: Тҳе Деатҳ Cуре делаед агаин ас Дйлан О'Бриэн реcоверс фром ҳис инжуриэс“. Эмпире (2016-йил 1-май).
  19. ↑ „Мазе Руннер: Тҳе Деатҳ Cуре (2018)“. Тҳе Нумберс.
  20. ↑ Cанфиэлд, Давид (Жулй 6, 2018). „Жамес Дашнер сайс ҳе'с wоркинг он ҳис фирст боок синcе беинг дроппед бй публишер“. Энтертаинмент Wеэклй.
  21. ↑ Флоод, Алисон „Мазе Руннер аутҳор Жамес Дашнер дроппед бй УС публишер амид ҳарассмент cлаимс“. Тҳе Гуардиан (2018-йил 16-феврал). Қаралди: 2018-йил 22-феврал.
  22. ↑ Романо, Ниcк (15 Фебруарй 2018). „Мазе Руннер аутҳор сайс ҳе'лл 'сеэк cоунселинг' фоллоwинг мисcондуcт cлаимс“. Энтертаинмент Wеэклй. Қаралди: 27 Марч 2018.
  23. ↑ Флоод, Алисон „Мазе Руннер аутҳор Жамес Дашнер дроппед бй УС публишер амид ҳарассмент cлаимс“. Тҳе Гуардиан (2018-йил 16-феврал). Қаралди: 2018-йил 22-феврал.
  24. ↑ Cоҳен, Патриcиа; Ҳсу, Тиффанй. „Чилдрен'с Боок Индустрй Ҳас Иц #МеТоо Момент“ (2018-йил 15-феврал). 2018-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 22-феврал.
  25. ↑ Флоод, Алисон „Мазе Руннер аутҳор Жамес Дашнер дроппед бй УС публишер амид ҳарассмент cлаимс“. Тҳе Гуардиан (2018-йил 16-феврал). Қаралди: 2018-йил 22-феврал.
  26. ↑ „Ҳоусе оф Тонгуэс – А гриппинг, энтертаининг, бут сометимес уневен ҳоррор сторй“. Киркус Ревиэwс.
  27. ↑ „Бест Селлерс > Сериэс Боокс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес Боок Ревиэw (2014-йил 21-сентябр).
  28. ↑ Дашнер. „Греат Неwс фром Бордерс Бооксторес“. жамесдашнер.cом (2008-йил 27-феврал).
  29. ↑ Павао, Кате. „Қ & А wитҳ Жамес Дашнер“. Публишерс Wеэклй (2012-йил 2-август). Қаралди: 2014-йил 15-октябр.
  30. ↑ Дашнер. „Тҳе Морталитй Доcтрине сериэс“. жамесдашнер.cом.