James Franck
Жамес Франcк (талаффузи: Жеймс Франк) (1882.26.8, Гамбург — 1964.21.5, Гёттинген) — немис физиги. Лондон қироллик жамияти аъзоси (1964). Гейделберг университетида ўқиган (1901—1902). Берлин университетини тугатган (1906), угла ерда 1917-йилгача ишлаган, профессор (1916-йилдан). Берлин кимё институти физика бўлимини бошқарган (1917—21). Гёттинг Физика институти директори (1921—34), Хопкинс университети профессор (1935—36), Чикаго университети профессор (1938—47). Илмий ишлари атом ва ядро физикаси, молекуляр спектроскопияга оид. Густав Лудwиг Ҳертз билан симоб буғи атомларини электронлар зарби билан уйғотиш ва ионлаштириш бўйича қатор экспериментлар ўтказиб (Франк — Герс тажрибаси) (1912—14), атом энергетик сатҳларининг дискретлигини исботловчи ва Бор атом назариясини тасдиқловчи электронларнинг атомлар билан тўқнашиш қонунларини кашф этди. Флюорессенсия, фотокимёвий жараёнларни ўрганган. Нобел мукофоти лауреати (1925)[1][2].
| Жамес Франcк | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
26-август 1882-йил |
| Вафоти |
21-май 1964-йил Гёттинген |
| Фуқаролиги | немислар |
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |