Жамес Давид Гарнер (талаффузи: Жеймс Девид Гарнер) (2001-йил 13-мартда туғилган) — англиялик профессионал футболчи. Жамес Гарнер Англия Премер-лигаси вакили „Эвертон“ футбол клуби ва Англиянинг 21 ёшгача бўлган ўсмирлар миллий футбол терма жамоасида марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Жамес Гарнер
Гарнер 2025-йилда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жамес Давид Гарнер[1]
Таваллуд санаси 2001-йил 13-март (2001-03-13) (25 ёш)[2][3]
Таваллуд жойи Биркенҳеад, Мерсейсиде, Англия
Бўйи 1.86 м[4]
Амплуаси марказий ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Эвертон
Рақами 37
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2009—2018 Манчестер Унитед
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2018—2022 Манчестер Унитед 2 (0)
2020—2021 →  Wатфорд 20 (0)
2021—2022 →  Ноттингҳам Форест 61 (8)
2022— Эвертон 105 (3)
Миллий терма жамоа
2018 Англия У17 7 (0)
2018—2019 Англия У18 7 (0)
2019 Англия У19 5 (3)
2020 Англия У20 1 (0)
2021—2023 Англия У21 18 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 29-октябр учун)

Клублардаги ўйин фаолияти

Манчестер Унитед

Дастлабки фаолият йиллари

Жамес Гарнер Мерсейсидедаги Биркенҳеад шаҳрида туғилди. Жамес Гарнер 8 ёшгача бўлган „Манчестер УнИтед“ футбол клубининг ёшлар академиясига қўшилди. Жамес Гарнер дастлаб 15 ёшигача марказий ҳимоячи сифатида ўйнади ва ундан кейин ярим ҳимоячи позициясига ўтди[5]. Жамес Гарнер 2016—2017-йилги мавсум охирида „Манчестер Унитед“ футбол клубининг 18 ёшгача бўлган футболчилар жамоаси учун илк ўйинларини „Арсенал“ ва „ Блаcкбурн Роверс“ футбол клубларига қарши ўйинларда ўтказди. Жамес Гарнер 2017-йил июл ойида клуб асосий жамоаси билан академия битирувчиси сифатида шартнома имзолади. 2017—2018-йилги мавсумда Жамес Гарнер „Манчестер Унитед“ футбол клуби Премер-лига чемпиони бўлганида барча мусобақаларда (24 та ўйинда) тўртта гол урди. Аммо, Жамес Гарнер терма жамоа сафида ҳам ўйнаётганлиги учун „Челсеа“ футбол клубига қарши мусобақа финалини ўтказиб юборди.

2018—2019-йилги мавсум

"Манчестер Унитед" футбол клуби 2018—2019-йилги мавсумда УЭФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтганлиги сабабли, Жамес Гарнер 12-декабр куни „Валенcиа“ футбол клубига қарши гуруҳдаги сўнгги ўйинида асосий жамоа таркибига қўшилди. Жамес Гарнер „Манчестер Унитед“ футбол клубининг 2018—2019-йилги Англия кубоги 3-раундида 2019-йил 5-январда „Реадинг“ футбол клубига қарши ўйинда ўринбосар сифатида тайинланди.

15-март куни Жамес Гарнер клуб билан имзоланган шартнома муддатини узайтирди ва бу шартнома Жамес Гарнерни „Унитед“ сафида 2022-йилнинг июнига қадар қолдирди[6].

2019—2020-йилги мавсум

Жамес Гарнер академиядаги ҳамкасблари Ангел Гомес, Таҳитҳ Чонг ва Масон Греэнwоод билан бирга асосий жамоанинг ёзги гастролларига қатнашди[7]. Жамес Гарнер „Пертҳ Глорй“ футбол клубига қарши биринчи мавсумолди ўйинининг 83-дақиқасида захирадан майдонга тушиб, ўзининг илк голини киритишга муваффақ бўлди[8].

2020—2021-йилги мавсум: Wатфорд (ижара)

2020-йил 18-сентябрда Жамес Гарнер „Wатфорд“ футбол клуби жамоаси билан мавсумий ижара шартномасини имзолади[9]. Хисcо Муñоз „Wатфорд“ футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланганидан сўнг 2021-йилнинг 30-январида Жамес Гарнернинг ижараси бекор қилинди[10].

Ноттинҳам Форест (ижара)

2021-йилнинг 30-январида Жамес Гарнер 2020—2021-йилги мавсумнинг қолган қисми учун „Ноттинҳам Форест“ футбол клуби жамоасига ижарага ўтди[11][12]. Жамес Гарнер клубдаги биринчи голини 2021-йил 26-февралда Приде Парк стадионида (1:1 ҳисоби билан якунланган) „Дербй Cоунтй“ футбол клуби дарвозасига киритди[13]. Мавсум якунлангач, Жамес Гарнер мавсумолди машғулотларини ўтказиш учун „Манчестер Унитед“ футбол клубига қайтди. 2021-йил 22-августда Жамес Гарнер „Манчестер Унитед“ футбол клуби билан шартномасини узайтирганидан сўнг, 2021—2022-йилги мавсум учун „Ноттинҳам Форест“ футбол клубига бир мавсумга ижарага қайтди[14]. Кейинги мавсум олдидан „Манчестер Унитед“ футбол клуби Жамес Гарнер сотувга қўйилганини эълон қилди, бу қарор мухлисларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди[15].

Эвертон

2022-йил 1-сентябрда Жамес Гарнер „Эвертон“ футбол клуби билан 9 миллион фунт стерлинг эвазига 4 йиллик шартнома имзолади[16].

Халқаро ўйинлардаги фаолияти

Жамес Гарнер Англиянинг 17 ёшгача, 18 ёшгача, 19 ёшгача, 20 ёшгача ва 21 ёшгача бўлган ўсмирлар миллий футбол терма жамоалари таркибида халқаро майдонда Англия шарафини ҳимоя қилди[17]. Жамес Гарнер 2018-йилги 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги УЭФА Европа чемпионатининг ярим финалига чиққан Англиянинг 17 ёшгача бўлган ўсмирлар миллий футбол терма жамоасига сардорлик қилди[18].

Фаолият статистикаси

Клуб Мавсум Лига Англия кубоги Лига кубоги Бошқа Жами
Бўлим Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Манчестер Унитед У21 2019—2020 — — — — — 2 1 2 1
2020—2021 — — — — — 1 0 1 0
Жами — — — — 3 1 3 1
Манчестер Унитед 2018—2019 Англия Премер-лигаси 1 0 0 0 0 0 0 0 — 1 0
2019—2020 Англия Премер-лигаси 1 0 0 0 1 0 4 0 — 6 0
2020—2021 Англия Премер-лигаси 0 0 0 0 0 0 0 0 — 0 0
2021—2022 Англия Премер-лигаси 0 0 0 0 0 0 0 0 — 0 0
Жами 2 0 0 0 1 0 4 0 — 7 0
Wатфорд (ижара) 2020—2021 Чемпионат 20 0 0 0 1 0 — — 21 0
Ноттингҳам Форест (ижара) 2020—2021 Чемпионат 20 4 0 0 0 0 — — 20 4
2021—2022 Чемпионат 41 4 4 0 1 0 — 3 0 49 4
Жами 61 8 4 0 1 0 — 3 0 69 8
Эвертон 2022—2023 Англия Премер-лигаси 5 0 0 0 0 0 — — 5 0
Умумий 88 8 4 0 3 0 4 0 6 1 105 9

Манбалар

  1. ↑ „2018/19 Премиэр Леагуэ сқуадс cонфирмед“. премиэрлеагуэ.cом. Премиэр Леагуэ (3-сентабр 2018-йил). 2-феврал 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-феврал 2019-йил.
  2. ↑ „Жамес Гарнер“. Соccербасе. 28-феврал 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-феврал 2019-йил.
  3. ↑ Чандй, Алех. „Wҳо ис Жамес Гарнер? Ман Утд ёунгстер профилед афтер беинг cаллед уп то фирст-теам“. Даилй Миррор (27-феврал 2019-йил). 27-феврал 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-феврал 2019-йил.
  4. ↑ „Жамес Гарнер“. Ноттингҳам Форест Ф.C.. 2-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-март 2022-йил.
  5. ↑ Левентҳал. „Wҳере доэс Жамес Гарнер фит инто Wатфорд'с cроwдед мидфиэлд?“. Тҳе Атҳлетиc (21-сентабр 2020-йил). Қаралди: 21-сентабр 2020-йил. (субсcриптион реқуиред)
  6. ↑ Маршалл. „Гарнер сигнс неw деал wитҳ Унитед“. МанУтд.cом. Манчестер Унитед (15-март 2019-йил). 2019-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-март 2019-йил.
  7. ↑ Фроггатт, Марк. „Cонфирмед: Оле'с травеллинг сқуад фор Тоур 2019“. МанУтд.cом. Манчестер Унитед (7-июл 2019-йил). Қаралди: 13-июл 2019-йил.
  8. ↑ Фроггатт, Марк. „Рашфорд анд Гарнер сcоре ас Унитед беат Пертҳ Глорй“. МанУтд.cом. Манчестер Унитед (13-июл 2019-йил). Қаралди: 13-июл 2019-йил.
  9. ↑ Маршалл, Адам. „Лоан мове сеалед фор Гарнер“. МанУтд.cом (18-сентабр 2020-йил). Қаралди: 18-сентабр 2020-йил.
  10. ↑ „Манчестер Унитед мидфиэлдер Жамес Гарнер сет фор неw лоан афтер Wатфорд деал терминатед“. манчестеревенингнеwс.cом (30-январ 2021-йил). Қаралди: 30-январ 2021-йил.
  11. ↑ „Жамес Гарнер: Манчестер Унитед ёунгстер жоинс Ноттингҳам Форест он лоан“. ББC Спорт (30-январ 2021-йил). Қаралди: 30-январ 2021-йил.
  12. ↑ „Гарнер беcомес а Ред“. Ноттингҳам Форест ФC (30-январ 2021-йил). Қаралди: 30-январ 2021-йил.
  13. ↑ „Дербй 1-1 Ноттингҳам Форест“. ББC (26-феврал 2021-йил). Қаралди: 28-феврал 2021-йил.
  14. ↑ „Гарнер сигнс неw деал анд ретурнс то Форест“. МанУтд.cом (22-август 2021-йил). Қаралди: 22-август 2021-йил.
  15. ↑ Ҳобкинсон, Маттҳеw. „'Абсолуте дисграcе' - Ман Утд фанс фуме ас cлуб аccепц Эвертон'с Гарнер бид“. Манчестер Эвенинг Неwс (31-август 2022-йил). Қаралди: 1-сентабр 2022-йил.
  16. ↑ „Гарнер сигнс фор Эвертон“. Эвертон ФC (1-сентабр 2022-йил). Қаралди: 1-сентабр 2022-йил.
  17. ↑ „Жамес Гарнер“. бесоccер.cом. 2022-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-сентабр 2022-йил.
  18. ↑ Марш, Чарлотте. „Wҳо аре Ман Утд'с фирст теам теэнс?“. Скй Спорц (27-феврал 2019-йил). 28-феврал 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-феврал 2019-йил.

Ҳаволалар

  • Профил Эвертон Ф.C. сайтида
  • {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.