Жамес Wатт (талаффузи: Жеймс Уатт; 1736-йил 19-январ, Гринок, Шотландия — 1819-йил 19-август, Хитфилд, Англия) — инглиз ихтирочиси, универсал буғ машинаси яратувчиси; Лондон қироллик жамияти аъзоси (1875). Икки ёқлама ишлайдиган буғ машинасини ихтиро қилган (1774—84); бунда марказдан қочма ростлагични, силиндр штокидан балансирга параллелограмм ёрдамида қаракат узатишни қўллаган ва 1784-йилда патент олган. У. яратган машина маҳсулотларни машина ёрдамида ишлаб чиқаришга ўтишда катта рол ўйнаган[1].

Манбалар

  1. ↑ Cарнегиэ, Андреw. Жамес Wатт. Тҳе Минерва Гроуп, Инc. — 215-бет. ИСБН 9780898755787.