Жамму — Ҳиндистоннинг шим.даги шаҳар. Жамму ва Кашмир штатида, Тави дарёси водийсида. Штатнинг иккинчи маъмурий маркази (қишки қароргоҳ). Аҳолиси 250 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Ҳимолай тоғлари этагидаги муҳим транспорт йўллари тугуни. Савдо маркази. Кимё, тўқимачилик саноати, ҳунармандчилик ривожланган. Ипак йигириш, шоли оқлаш корхоналари бор. Кулолчилик буюмлари, дори-дармон, резина ва чармдан турли буюмлар ишлаб чиқарилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил