Жамна, Ямуна — Ҳиндистондаги дарё, Ганг дарёсининг энг узун ва серсув ўнг ирмоғи. Узунлиги 1384 км, ҳавзасининг майд. 351 минг км2. Акcар тизмасининг (Марказий Ҳимолай тоғлари) жанубий ён бағридан бошланади. Юқори қисми аксар чуқур даралардан, ўрта ва қуйи оқими Ҳинд-Ганг текислигидан оқади. Ўртача сув сарфи 2,5 минг м3/сек. Ёзги муссон ёмғирлари даврида айниқса серсув бўлиб, кўпинча тошади. Қуйилиш еридан Дехли шаҳаргача кемалар қатнайди. Дарё сувидан суғоришда кенг фойдаланилади. Жамна бўйида Деҳли, Агра, Илохобод шагҳарлари жойлашган[1].

Жамна


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил