Jamthund
Жäмтҳунд Шимолий Европада учрайдиган Спитз типидаги ит зотидир. Швед Элкҳоунди деб ҳам аталади. Жäмтҳунд номи Швециянинг марказида жойлашган Жäмтланд провинсияси номи билан боғлиқ.

Тарих
Швед Элкҳоунди бутун Скандинавияда асрлар давомида мавжуд бўлган спиц типидаги овчи итлар зотларидан биридир[1]. Тарихан бу итлар айиқ, бўри, ва силовсин каби турли хил ҳайвонларни овлаш учун ишлатилган[2].
Швед Элкҳоунди 1946-йилда Аксел Линдстрöмни меҳнати туфайли зот сифатида расман тан олинган. Бундан олдин, у ҳам, Норвег Элкҳоунди ҳам бир хил зот сифатида кўрилган. Уларнинг иккаласи ҳам айиқ ва бошқа йирик ҳайвонларни овлаш учун ишлатилади.
Насаб
Бу зот фақат шимолий Скандинавияда топилган д1 деб аталадиган митохондриал ДНК гуруҳига киради. Бу зот эркак ит ва урғочи бўри чатиштирилишининг натижасидир[3][4]. д1 гуруҳи 3000 йил олдин пайдо бўлган ва Скандинавиядаги овчи итларнинг барча зотлари ушбу ДНК гуруҳига киради. Масалан: Фин Лаппҳунд, Швед Лаппҳунд, Лаппониан Ҳердер, Швед Элкҳоунди, Норвег Элкҳоунди.
Тавсиф
Ташқи кўриниш
Қуйруқ тўғри пастга осилиб туради. Бу зотнинг тик қулоқлари, улар орасида кенг бўшлиқ ваузун тумшуғи бор. Кўзлар жигарранг. Эркакнинг ўлчамлари одатда 57 сантиметр, вазни 30–35 килограм (66–77 лб) . Урғочилар одатда 52 сантиметр, вазни 25–30 килограм (55–66 лб) .
Швед Элкҳоунди Норвег Элкҳоундидан фарқланиши керак. Норвеги элкҳоунди швед элкҳоундига қараганда бўйи анча қисқароқ, думининг шакли эса жуда бошқача. Шунингдек, унинг тумшуғида қора доғлар бор, швед Элкҳоунди эса оқ тумшуғи, оқ ёноқлари ва одатий бўри белгиларига эга.
Феъли
Ўз оиласи билан меҳрибон бўлса-да, Швед Элкҳоунди бошқа итлар билан агрессив бўлади. Ҳар томонлама кучли ит бўлиб, у эгаси билан ов сафарига чиқиб, катта ўлжалар билан қайтади.
Манбалар
- ↑ Фогле, Бруcе (2009). Тҳе энcйcлопедиа оф тҳе дог. Неw Ёрк: ДК Публишинг. п. 145. ИСБН 978-0-7566-6004-8.
- ↑ Wилcох, Бонниэ; Wалкоwиcз, Чрис (1995). Атлас оф дог бреэдс оф тҳе wорлд. Нептуне Cитй, Н. Ж.: ТФҲ Публиcатионс. пп. 355–357.
- ↑ Панг, Ж.-Ф.; Клуэцч, C.; Зоу, Х.-Ж.; Зҳанг, А.-б.; Луо, Л.-Й.; Англебй, Ҳ.; Ардалан, А.; Экстром, C. эт ал. (2009). "МтДНА Дата Индиcате а Сингле Оригин фор Догс Соутҳ оф Янгтзе Ривер, Лесс Тҳан 16,300 Еарс Аго, фром Нумероус Wолвес". Молеcулар Биологй анд Эволутион 26 (12): 2849–64. дои:10.1093/молбев/мсп195. ПМИД 19723671. ПМC 2775109. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_молеcулар-биологй-анд-эволутион_2009-12_26_12/паге/2848.
- ↑ Дулеба, Анна; Скониэcзна, Катарзйна; Богданоwиcз, Wиэсłаw; Малярчук, Борис; Грзйбоwски, Томасз (2015). "Cомплете миточондриал геноме датабасе анд стандардизед cлассифиcатион сйстем фор Cанис лупус фамилиарис". Форенсиc Сcиэнcе Интернатионал: Генетиcс 19: 123–129. дои:10.1016/ж.фсиген.2015.06.014. ПМИД 26218982.