Жамукат, Ҳамукат — Еттисувда, Талас дарёсининг сўл томонида суғдлар қурган шаҳар (ВИ аср). Наршахийнит "Бухоро тарихи"да: "Бухороликлар... Туркистон ва Тароз яқинида бир шаҳар бино қилиб, уни Ҳамукат деб атадилар, чунки Бухородан қочиб кетган тоифанинг раиси бўлмиш бир катта деҳқоннинг номи Ҳамук эди; "Ҳамук" деб, Бухоро тилида гавҳарга айтилади, "кет" эса — шаҳар, яъни Ҳамукат "Ҳамук — гавҳарнинг шаҳари" демакдир. Бухоро тилида катта одамни "ҳамук", яъни фалончи гавҳар дейдилар", деб ёзилган. Кейинги асрларда шаҳар янада тараққий этган. Араб географи Муқаддасий Ж.ни Исфижоб (Сайрам) вилояти шаҳарлари рўйхатида кўрсатиб: "Ж. қалъаси ва жоме масжиди, девор билан ўралган рабодида бозорлари бўлган каттагина шаҳар эди", деб ёзади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил