Jan Hus

Жан Ҳус (талаффузи: Ян Ҳус; тах. 1369-йил[1] — 1415-йил 6-июл) — чех халқининг миллий қаҳрамони, чех Реформациясининг ғоявий раҳбари. Прага университетининг ректори (1402—1403, 1409—1410-йилларда). Немислар истибдоди ва католик черковига қарши халқ ҳаракатининг илҳомчиси. Индулгенсия (Рим папаси томонидан гуноҳдан кечиш эвазига пулга сотиб олинадиган хат) билан савдо қилишни қоралаган, илк христиан ақидаларига қайтишни, руҳонийлар билан дунёвий кишиларнинг ҳуқуқлари тенглаштирилишини талаб қилган. Констанса черков собори ҳукмига биноан ўтда куйдирилган.
Манбалар
- ↑ Куҳнс, Осcар. Жоҳн Ҳусс: Тҳе Wитнесс. Женнингс & Граҳам; Эатон & Маинс, 1907.
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |