Ян Кум (украинча: Ян Борисович Кум, 1976-йил 24-феврал) – келиб чиқиши украин бўлган миллиардер, америкалик бизнесмен ва компютер дастурчиси[2]. 2014-йилда Фаcебоок томонидан 19,3 миллиард АҚШ долларига сотиб олинган мобил хабар алмашиш иловаси – WҳацАпп асосчиси ва собиқ бош директори. Форбес маълумотларига кўра, унинг бойлиги 2023-йил октябрда 15,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган ва бу уни дунёдаги энг бой одамлардан бирига айлантиради[3]. Кум 2023-йилда Форбес журналининг энг бой америкаликлар рўйхатида 44-ўринни эгаллаган[4][5].

Ян Кум
Жан Борис Коум[1]
Таваллуди 1976-йил 24-феврал (1976-02-24) (50 ёш)
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ

Биографияси

Ян Борисович Кум 1976-йил 24-февралда Украина ССРнинг Киев шаҳрида яҳудий оиласида туғилган[2]. У Фастивда ўсган. 1992-йилда, 16 ёшида онаси ва бувиси билан Калифорниянинг Моунтаин Виэw шаҳрига кўчиб ўтди[6]. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастури туфайли икки хонали кичкина квартира олишган[7]. Унинг отаси Украинани тарк этмади ва 1997-йилда вафот этди[7][8]. Кум ва унинг онаси вафотигача отаси билан алоқада бўлишди[9]. Аввалига онаси энага бўлиб ишлаган, у эса озиқ-овқат дўконида фаррош бўлиб ишлаган[10]. Унинг онаси саратон касаллиги билан узоқ давом этган курашдан сўнг, 2000-йилда вафот этди[11][12][13][14].

1997-йилда Кум Эрнст & Ёунг компаниясида ишлаётган вақтда Браян Актон билан танишган[15]. Ўша йилнинг охирида уни Яҳоо! инфратузилма муҳандиси сифатида ишга олди. Тез орада ўқишни ташлади[15]. Кейинги тўққиз йил давомида Кум ва Актон Яҳоо! ширкатида бирга ишлади. 2007-йил сентябр ойида улар Жанубий Америка бўйлаб саёҳат қилиб, фризби ўйнаб, бир йил дам олишди. Иккаласи ҳам Фаcебоокда ишлаш учун ариза беришган, аммо рад жавобини олишган[15].

2009-йил январ ойида Кум иПҳоне сотиб олди ва ўша пайтдаги етти ойлик Апп Сторе дўконида бутунлай янги иловалар саноати пайдо бўлишини тушунди. Дўсти Алекс Фишман билан янги илова ғояси ҳақида соатлаб гаплашган[16]. Кум иловага „WҳацАпп“ („Wҳат ис ҳаппенед“, яъни „нима бўлди“ каби эшитилади) номини танлади. Бир ҳафта ўтгач, 33 ёшга тўлган куни Калифорнияда WҳацАпп Инc компаниясига асос солди[16].

WҳацАпп дастлаб машҳур бўлмаган, аммо 2009-йил июн ойида Аппле иловаларга пуш-билдиришномалар қўшгандан сўнг, машҳурлаша бошлади. Кум фойдаланувчиларга хабар келганида WҳацАппни „пинг“ қилиш функсиясини қўшди. Кўп ўтмай Фишманнинг минтақадаги рус дўстлари билан СМС ўрнига WҳацАппдан хабар алмашиш воситаси сифатида фойдаланишни бошлади[17]. Илова катта фойдаланувчилар базасига эга бўлди ва Кум ўша пайтда ишсиз бўлган Актонни компанияга қўшилишга ишонтирди. Актон 250000 доллар маблағ олиб келганидан кейин, Кум унга ширкат ҳаммуассиси мақомини берди[17].

2014-йил 9-февралда Марк Зуcкерберг Кумга Фаcебоок бошқарув кенгашига аъзо бўлишни расман таклиф қилди. Ўн кун ўтгач, Фаcебоок WҳацАппни 19 миллиард долларга сотиб олганини эълон қилди[18][19][20][21][22]. 2016-йилнинг биринчи ярмида Кум 2,4 миллиард долларлик Фаcебоок аксияларини сотди, бу унинг умумий мулкини ярмини ташкил этарди[23].

2018-йилнинг апрел ойида Кум Фаcебоок билан келишмовчиликлар туфайли WҳацАппни тарк этишини ва Фаcебоок директорлар кенгаши таркибидан кетишини эълон қилди[24]. Аввалига у кетиш орқали деярли 1 миллиард долларлик инвестиция қилинмаган аксияларини йўқотиши кутилган эди[25]. Бироқ, бир неча ой ўтгач, у ҳали ҳам Фаcебоокда расман ишлаётгани ва „дам олиш“ деб номланган усул орқали компаниядан 450 миллион долларлик аксия ишлаб олгани маълум бўлди[26][27].

Манбалар

  1. ↑ Мазал Тов то Жан Коум оф WҳацАпп
  2. ↑ 2,0 2,1 Элиа-Шалев. „WҳацАпп'с реcлусиве фоундер ҳас қуиэтлй беcоме а мегадонор то Жеwиш cаусес“ (эн-УС). Жеwиш Телеграпҳиc Агенcй (2022-йил 15-июн). Қаралди: 2023-йил 15-декабр.
  3. ↑ „Форбес профиле: Жан Коум“. Форбес. Қаралди: 2022-йил 20-май.
  4. ↑ „Форбес 400 2023 профиле: Жан Коум“. Форбес (2023-йил 1-октябр). Қаралди: 2023-йил 9-октябр.
  5. ↑ Из деревни в миллиардери: история создателя WҳацАпп Яна Кума
  6. ↑ Роwан, Давид (Фебруарй 19, 2014). „WҳацАпп: Тҳе инсиде сторй (Wиред УК)“. Wиред УК. Wиред.cо.ук. 2016-05-02да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2014-02-20.
  7. ↑ 7,0 7,1 Пармй Олсон. „Эхcлусиве: Тҳе Рагс-То-Ричес Тале Оф Ҳоw Жан Коум Буилт WҳацАпп Инто Фаcебоок'с Неw 69 Биллион Бабй“. Форбес (2014-йил 19-феврал). Қаралди: 2014-йил 20-феврал..
  8. ↑ WҳацАпп: Жан Коум – Тҳе Сторй Оф А Ман Wҳо Кепт Ит Симпле, Жеwиш Бусинесс Неwс, Феб 20тҳ, 2014
  9. ↑ Олсон, Пармй. „Эхcлусиве: Тҳе Рагс-То-Ричес Тале Оф Ҳоw Жан Коум Буилт WҳацАпп Инто Фаcебоок'с Неw 79 Биллион Бабй“ (эн). Форбес. Қаралди: 2018-йил 10-август.
  10. ↑ Ин Приcей Фаcебоок Деал фор WҳацАпп, Тwо Стронг-Wиллед CЕОс: Мр. Коумъс фатҳер, Борис, стаед беҳинд анд планнед то жоин тҳе фамилй латер, Мр. Гоэтз саид.
  11. ↑ Ян Кум (WҳацАпп): «Месседжинг — последнее, что я был готов попробовать», 2014-04-24да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-01-01
  12. ↑ Рождённый в СССР: История хакера Яна Кума, который построил WҳацАпп и стал миллиардером, 2014-04-24да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-01-01
  13. ↑ Жизн как чудо: история успеха основателя WҳацАпп Яна Кума
  14. ↑ WҳацАпп: Как иммигрант с Украини Ян Кум стал в США миллиардером
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 Пармй Олсон. „Эхcлусиве: Тҳе Рагс-То-Ричес Тале Оф Ҳоw Жан Коум Буилт WҳацАпп Инто Фаcебоок'с Неw 109 Биллион Бабй“. Форбес (2014-йил 19-феврал). Қаралди: 2014-йил 20-феврал..
  16. ↑ 16,0 16,1 Пармй Олсон. „Эхcлусиве: Тҳе Рагс-То-Ричес Тале Оф Ҳоw Жан Коум Буилт WҳацАпп Инто Фаcебоок'с Неw 119 Биллион Бабй“. Форбес (2014-йил 19-феврал). Қаралди: 2014-йил 20-феврал..
  17. ↑ 17,0 17,1 Пармй Олсон. „Эхcлусиве: Тҳе Рагс-То-Ричес Тале Оф Ҳоw Жан Коум Буилт WҳацАпп Инто Фаcебоок'с Неw 129 Биллион Бабй“. Форбес (2014-йил 19-феврал). Қаралди: 2014-йил 20-феврал..
  18. ↑ Олсон, Пармй. „Эхcлусиве: Тҳе Рагс-То-Ричес Тале Оф Ҳоw Жан Коум Буилт WҳацАпп Инто Фаcебоок'с Неw 139 Биллион Бабй“. Форбес (2009-йил 24-феврал). Қаралди: 2014-йил 20-феврал.
  19. ↑ „Фаcебоок аcқуирес WҳацАпп ин массиве деал wортҳ 149 биллион - АБC Неwс (Аустралиан Броадcастинг Cорпоратион)“. Абc.нет.ау (2014-йил 20-феврал). Қаралди: 2014-йил 20-феврал.
  20. ↑ „WҳацАпп Фоундерс Аре Лоw Кей — Анд Ноw Верй Рич“. Машабле.cом (2013-йил 26-октябр). Қаралди: 2014-йил 20-феврал.
  21. ↑ „WҳацАпп'с Фоундер Гоэс Фром Фоод Стампс то Биллионаире“. Блоомберг.cом. Блоомберг Неwс (2014-йил 20-феврал). Қаралди: 2014-йил 20-феврал.
  22. ↑ Wоод, Зоэ. „Фаcебоок турнед доwн WҳацАпп cо-фоундер Бриан Аcтон фор жоб ин 2009“. Тҳе Гуардиан (2014-йил 20-феврал). Қаралди: 2014-йил 21-феврал.
  23. ↑ „Жан Коум Инсидер Традинг Овервиэw“. www.инсидермоле.cом. 2020-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-сентябр.
  24. ↑ Дwоскин, Элизабетҳ. „WҳацАпп фоундер планс то леаве афтер броад cлашес wитҳ парент Фаcебоок“ (эн-УС). Wашингтон Пост (2018-йил 30-апрел). Қаралди: 2018-йил 30-апрел.
  25. ↑ „Нехт чанге фор Фаcебоок: Неw боард диреcтор, эхеcутивес решуффлед“ (эн-УС). Тҳе Мерcурй Неwс (2018-йил 8-май). Қаралди: 2018-йил 9-май.
  26. ↑ Лесwинг, Киф. „Тҳе биллионаире cофоундер оф WҳацАпп ис 'рестинг анд вестинг' — шоwинг уп то Фаcебоок анд барелй wоркинг то cоллеcт а $450 миллион пайдай“ (эн-УС). Бусинесс Инсидер Сингапоре (2018-йил 15-август). 2020-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-август.
  27. ↑ Салинас, Сара. „Тҳе WҳацАпп фоундер wҳо лефт Фаcебоок ис стилл эмплоед, ин ан аппарент мове то вест стоcк“. CНБC (2018-йил 15-август). Қаралди: 2018-йил 16-август.