Жан Кромкамп (талаффузи: Ян Кромкамп; 1980-йил 17-августда туғилган) — голландиялик собиқ профессионал футболчи, ўнг қанот ҳимоячиси. 2020-йилда CСВ Апелдоорн мураббийи бўлган.

Жан Кромкамп
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жан Кромкамп[1]
Таваллуд санаси 1980-йил 17-август (1980-08-17) (46 ёш)[2]
Таваллуд жойи Маккинга, Нидерландия
Бўйи 1.84 м[2]
Амплуаси Ҳимоячи[3]
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
АГОВВ
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1998-2000 Го Аҳеад Эаглес 61 (5)
2000-2005 АЗ 133 (7)
2005-2006 Вилларреал 6 (0)
2006 Ливерпоол 14 (0)
2006-2011 ПСВ 68 (2)
2011-2013 Го Аҳеад Эаглес 34 (0)
Миллий терма жамоа
2004-2006 Нидерландия 11 (0)
Бошқарган клублари
2020- CСВ Апелдоорн
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Кромкамп Эредивизияда жами 201 ўйин ўтказган. АЗ ва ПСВда жамоаларида тўққиз мавсумда саккизта гол урган. Фаолиятини Го Аҳеад Эаглесда бошлаган ва шу клубда якунлаган.

2006-йилги жаҳон чемпионати учун Голландия терма жамоасига киритилган.

Клублардаги фаолияти

Дастлабки йиллар; АЗ

Маккинга шаҳрида туғилган Кромкамп профессионал дебютини Го Аҳеад Эаглес сафида 1998-йилнинг 12-сентябрида ФC Топ Оссга қарши ўйинда (3:0) ўтказган. Жамоа билан тўлиқ икки мавсум ўйнади ва иккинчи мавсумда 33 ўйинда тўртта гол урди. 

2000—2001-йилги мавсумда АЗга ўтди ва асосий таркибдан жой олди. 2003—2004-йилги мавсумда 34 лига ўйинида майдонга тушди. Мавсумда Алкмаар жамоаси лигада тўртинчи ўринни эгаллади ва шу тариқа УЭФА Европа лигасига йўлланма олди.

Вилларреал; Ливерпул

2005—2006-йилги мавсум бошида Кромкамп Испаниянинг Вилларреал клуби билан шартнома имзолади. 2005-йил 29-декабрда Ливерпоолга ўтиши маълум бўлди[4][5].

Кромкамп "қизиллар" сафидаги дебютини 2006-йилнинг 7-январида Англия кубогининг учинчи босқичида Лутон Тоwнга қарши ўйинда (5:3) ўтказди[6] .

ПСВ ва фаолиятининг якуни

Кромкамп 2006—2007-йилги мавсумда Ливерпоол сафида битта лига ўйинида қатнашди. 2006-йилнинг 31-августида ПСВ Эиндҳовенга ўтд[7]. Дастлабки икки мавсумида 54 лига ўйинида майдонга тушди.

2008-йилдан 2010-йилгача Кромкамп жароҳатлар туфайли Эиндҳовенликлар сафида камдан-кам майдонга тушди. 2011-йил 22-февралда ўзининг биринчи профессионал жамоаси Го Аҳеад Эаглесга қўшилди[8].

2013-йил 23-июн куни 33 ёшида Кромкамп профессионал футболдан кетишини эълон қилди[9].

Халқаро фаолияти

Кромкамп 2006-йилда

Кромкамп илк бор Голландия терма жамоаси сафида 2004-йил 18-августда Швецияга қарши ўртоқлик ўйинида (2:2) майдонга тушган.

Фаолият статистикаси

Клуб

Манбалар:[10][11]
Клуб Лига Кубок Қитъа Бошқа Жами
Мавсум Клуб Лига Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
1998—1999 Го Аҳеад Эаглес Ээрсте Дивизия 28 1 0 0 - - 28 1
1999—2000 33 4 0 0 - - 33 4
2000—2001 АЗ Эредивизия 25 2 4 0 - - 29 2
2001—2002 22 1 3 1 - - 25 2
2002—2003 25 2 2 0 - - 27 2
2003—2004 34 0 2 0 - - 36 0
2004—2005 27 1 1 0 12 0 - 40 1
2005—2006 Вилларреал Ла Лига 6 0 0 0 5 0 - 11 0
2005—2006 Ливерпоол Англия Премер-лигаси 13 0 4 0 0 0 - 17 0
2006—2007 1 0 0 0 0 0 - 1 0
2006—2007 ПСВ Эредивизия 28 0 3 0 8 1 0 0 39 1
2007—2008 26 1 1 0 9 0 1 0 37 1
2008—2009 12 0 2 0 2 0 0 0 16 0
2009—2010 2 0 0 0 2 0 - 4 0
2010—2011 0 0 0 0 0 0 - 0 0
2011—2012 Го Аҳеад Эаглес Ээрсте Дивизия 26 0 3 0 - 0 0 29 0
2012—2013 8 0 2 0 - 4 0 14 0
Жами Нидерландия 296 12 23 1 33 1 5 0 357 14
Испания 6 0 0 0 5 0 - 11 0
Англия 14 0 4 0 0 0 - 18 0
Жами фаолияти 316 12 27 1 38 1 5 0 386 14

Халқаро

Манба:[10]
Нидерландия
Йил Иштирок Голлар
2004 1 0
2005 7 0
2006 3 0
Жами 11 0

Ютуқлари

Ливерпоол

ПСВ

  • Эредивизия: 2006—2007, 2007—2008 

Манбалар

  1. ↑ „2006 ФИФА Wорлд Cуп Германй: Лист оф Плаерс: Нетҳерландс“. ФИФА (2014-йил 21-март). 2019-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Жан Кромкамп: Овервиэw“. Премиэр Леагуэ. Қаралди: 2021-йил 10-апрел.
  3. ↑ „Жан Кромкамп“. Баррй Ҳугман'с Фоотбаллерс. Қаралди: 2021-йил 10-апрел.
  4. ↑ „Кромкамп тиэс уп Ливерпоол сwитч“. ББC Спорт (2006-йил 4-январ). Қаралди: 2008-йил 11-июн.
  5. ↑ „Анфиэлд cаллс фор Кромкамп“. УЭФА (2005-йил 30-декабр). Қаралди: 2012-йил 22-феврал.
  6. ↑ „Ливерпоол ФC'с 10 мост дистурбинглй бад Энглиш Премиэр Леагуэ эра дефендерс“. Тҳе Коп. 2012-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-декабр.
  7. ↑ „Кромкамп леавес Ливерпоол фор ПСВ“. ББC Спорт (2006-йил 31-август). Қаралди: 2008-йил 11-июн.
  8. ↑ „Кромкамп кеэрт на элф жаар теруг биж Го Аҳеад Эаглес“ (нл). Воэтбал Интернатионал (2011-йил 22-феврал). 2013-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 22-феврал.
  9. ↑ „Блессуре ноопт Кромкамп спелерсcарриèре те беëиндиген“ (нл). Воэтбал Интернатионал (2013-йил 23-июн). 2013-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-июн.
  10. ↑ 10,0 10,1 „Жан Кромкамп“ (нл). Воэтбал Интернатионал. 2012-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 24-июн.
  11. ↑ „Ж. Кромкамп“. Соccерwай. Қаралди: 2014-йил 3-июн.
  12. ↑ „Ливерпоол 3–3 Wест Ҳам (аэт)“. ББC Спорт (2006-йил 13-май). Қаралди: 2021-йил 10-апрел.