Жанг — ҳарбий бўлинмалар, қисмлар (кемалар), қўшилмаларнинг уюшган тўқнашуви, ерда (умумқўшин Ж.и) ҳавода (ҳаво Ж.и) ва денгизда (денгиз Ж.и) олиб борилади. Ж.лар мудофаа Ж.и, ҳужумкорлик Ж.и, муқобил Ж. каби турларга бўлинади. Иккинчи жаҳон урушида ўзаро боғлиқ бир неча йирик стратегик операциялар Ж. деб аталган (мае, Сталинград Ж.и, Курск Ж.и). Ж.лар жанг бўлаётган пайтдаги муҳим воқеа-ҳодиса ёки жой, дарё ва б. номлар билан боғланиб тарихга киради (мае, Жанги лой, Анқара жанги).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил