Жанкент — қадимги шаҳар ҳаробаси (мил. И аср — ХВИ аср боши). Орол денгизининг шимоли-шарқий қирғоғида, ҳозирги Казалинск шаҳри яқинида жойлашган. ИХ—ХИИИ аср манбаларида Янгикент номи билан машҳур бўлган. Х аср манбаларида айтилишича, Ж. ўғузлар мамлакатининг асосий шаҳри ҳисобланган. Ж. мўтуллар истилоси (ХИИИ аср)га қадар Сирдарёнинг қуйи оқимида яшаган аҳолининг сиёсий қароргоҳи, савдо ва хунармандчилик маркази бўлган. Волга бўйи, Киев ва Новгород билан алоқа қилиб турган. ХВИ аср бошларида, шайбонийлар даврида Ж. ҳароба ҳолга келган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил