Жарчи — 1) ўтмишда ҳукмдорнинг эл-улусга қарата чиқарган фармони, ҳарбий юришга чиқиш, ҳарбий сафардан қайтиш, бирор тантанали маросим ўтказиш, баъзи номдор шахсларни тақдирлаш ёки жиноятчиларни жазолаш ҳақидаги олий буйруқни ва шунга ўхшаш хабарларни бозор майдони ёкикишилар кўп йиғиладиган жойларда баланд овоз билан эълон қиладиган шахc; 2) кўчма маънода — бирон нарсани эълон қилувчи, қарор топтирувчи (мае, ҳақиқат Ж.си). Бухоро хонлигида Ж. ўз мавқеига кўра чуҳра оқоси билан ёнма-ён турган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил