Жасминум полянтҳум

Ясмин, жасмин (Жасминум) — зайтундошларнинг бир туркуми. Тропик ва субтропик ўлкаларда 200 га яқин тури бор. Шулардан 2 тури доривор (Ж. Офfi cиналл — Грузияда ва Ж. фрутиcанс — Копетдоғда) ёввойи ҳолда ўсади. Абхазияда йирик гулли Ясмин (Жасминум грандиfl орум Л.) экилади, гулидан парфюмерия саноатида қимматли эфир мойи олинади (янги терилган гулида 0,1% гача эфир мойи бор), чойга хушбўй ҳид бериш учун ишлатилади. Ўзбекистонда ясмин (Ж. фрутиcанс) манзарали ўсимлик сифатида (1,2х0,75 ёки 1х1 м схемада) экилади. Ё. экилган майдонлардан 20—25 йил гул олиш мумкин. Бўйи 100—150 см, барглари оддий ёки 3 бўлакли, устки баргчалари кураксимон. Косачаси қўнғир, бигизсимон, узун бўлакларга бўлинган. Гули сариқ. Май ойида қийғос гуллайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил