Жасон Грéгорй Марианне Денаер (нидерландча: Жасон Грéгорй Марианне Денаер;) – белгиялик футболчи, „Лион Олимпик“ клуби ва Белгия терма жамоаси ҳимоячиси сифатида фаолият олиб боради. 2016-йилги Европа чемпионати иштирокчиси ҳисобланади.

Жасон Денаер
Денаер wитҳ Белгиум ин 2019
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жасон Грéгорй Денаер[1]
Таваллуд санаси 1995-йил 28-июн (1995-06-28) (31 ёш)[2]
Таваллуд жойи Жетте, Белгиум
Бўйи 1.78 м[3]
Амплуаси Cентре-баcк
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2003–2006 ФC Ганшорен
2006–2008 Андерлечт
2008–2013 ЖМГ Аcадемй
2013–2014 Манчестер Cитй


Биографияси

Жасон Грéгорй Марианне Денаер Жет шаҳрида конголик она ва белгиялик отада дунёга келган. У 6 ёшида футбол ўйнашни бошлаган. Аввалига „Ганшорен“да ўйнади, кейин икки йил „Андерлехт“га кўчиб ўтди ҳамда 2008-йилда машҳур франсуз футболчиси Жан-Марк Гилу асос солган халқаро ЖМГ академиясида ўқишни тамомлади. Жейсон ҳужумчи позициясида ўйнади, аммо кейин у ўсиб улғайди ва марказий ҳимоячи бўлди. 2013-йилда Лиэрс Денаерни пайқаган, аммо футболчининг ўзи бу жамоада ўйнашни истамаган. Бунинг ўрнига у ўз пули билан Англияга йўл олди ва у ерда "Ливерпоол"да муваффақияциз скрининглардан кейин „Манчестер Cитй“ га қўшилди[4].

Жамоалардаги фаолияти

2014-йилда Жейсон „Cитй“ билан 2016-йилгача бўлган биринчи профессионал шартномасини имзолади. 2013-2014-йилги мавсумда у „Cитй“нинг ёшлар таркибида ўйнади ва Чемпионлар лигасида 8та ўйин ўтказган. Шу билан бирга у ўз жамоасига Премер-лиганинг ёшлар жамоалари чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллашига ёрдам берди ва у билан Лига кубоги финалига чиқган[5]. 2014-йилнинг ёзида у асосий таркибда „Данди“га қарши ўртоқлик ўйинида (2:0) дебют қилди[6].

Жамоа ичидаги юқори рақобат туфайли Денаер Жон Гвидетти билан бирга Шотландиянинг „Селтик“ жамоасига ижарага берилди. 16-август куни „Данди Унитед“га қарши ўйинда Жейсон Шотландия Премер-лигасида дебют қилган[7]. Худди шу ўйинда у келтлар учун биринчи голини урди. Бир неча кундан кейин у Чемпионлар лигасидаги дебют учрашувини „Марибор“га қарши ўтказган (1:1)[8]. Мавсум давом этар экан, у голландиялик ҳимоячи Виржил ван Дейк билан мустаҳкам алоқа ўрнатди ва яна тўртта гол урди. Мавсум якунида у Шотландия чемпиони ҳамда Лига кубоги соҳибига айланди .

2016-йилнинг ёзида Туркиядан қайтгач, Денаер яна ижарага олди, унинг янги клуби „Сандерленд“ эди[9]. „Эвертон“га қарши ўйинда у янги жамоада дебют қилди ва иккинчи бўлимда Ян Кирххофни алмаштирди[10]. „Сандерленд“ билан Денер клуб сафида Премер-лигада 24 та ўйинда майдонга тушди.

2018-йилнинг ёзида Денаер Франсиянинг „Лион“ клубига ўтиб, 4 йиллик шартнома имзолашга муваффақ бўлди. Трансфер суммаси 6,5 миллион еврони ташкил қилар эди[11]. 31-август куни „Ницца“ га қарши ўйинда у Лига 1да дебют қилган[12]. 23-ноябр куни „Сент- Этен“га қарши дуэлда Денаер „Олимпик Лион“ сафида илк голини урди[13].

Халқаро мартабаси

2014-йилда Денаер Белгия ёшлар терма жамоасида дебют қилган.

2015-йил 31-мартда 2016-йилги Европа чемпионати саралаш босқичида Исроилга қарши ўйинда Жейсон Белгия терма жамоасида дебют қилди ва иккинчи бўлимда Кристиан Бентекени алмаштирилди[14].

2016-йилнинг ёзида Денаер терма жамоа таркибида Франсияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида иштирок этди. Турнирда у Уэлсга қарши ўйинда майдонга тушди[15].

Статистикаси

Клуб статистикаси

Клуб Мавсум Чемпионат Миллий кубог Лига кубоги Европа кубоги Жами
Лига Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
"Манчестер Cитй" 2013-14 Премер-лига 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
"Селтик" 2014-15 Премершип 29 5 4 1 4 0 7 0 44 6
"Галатасарай" 2015-16 Супер Лига 17 0 5 0 — 6 0 28 0
"Сандерленд" 2016-17 Премер-лига 24 0 2 0 1 0 — 27 0
"Галатасарай" 2017-18 Супер Лига 22 0 0 0 — 0 0 22 0
"Олимпик Лион" 2018-19 Лига 1 31 2 4 1 2 0 8 0 45 3
2019-20 25 0 4 0 3 0 9 0 41 0
2020-21 31 1 2 1 — — 33 2
2021-22 15 3 0 0 — 5 0 20 3
Жами 102 6 10 2 5 0 22 0 139 8
Фаолияти бўйича жами 194 11 21 3 10 0 35 0 260 14

Жамоа статистикаси

Belgiya bayrogʻi Белгия
Йил Ўйин Гол
2015 4 0
2016 4 0
2017 0 0
2018 2 0
2019 3 0
2020 7 1
2021 13 0
2022 2 0
Жами 35 1

Ютуқлари

"Селтик"

  • Футбол бўйича Шотландия чемпионати – 2014-2015
  • 2015-йил Шотландия Лигаси кубоги ғолиби

"Галатасарой"

Манбалар

  1. ↑ „Жасон Грегорй Денаер“. Туркиш Фоотбалл Федератион. Қаралди: 2024-йил 1-сентябр.
  2. ↑ УЭФА.cом „Жасон Денаер – Белгиум – УЭФА Натионс Леагуэ“ (эн). УЭФА. Қаралди: 2020-йил 8-ноябр.
  3. ↑ „Жасон Денаер“. УАЭ Про Леагуэ. Қаралди: 2023-йил 10-июл.
  4. ↑ Терреур, Кристоф. „Жасон Денаер: Белгиум'с барефоот wарриор реадй то бе тҳе неw Компанй“. Тҳе Гуардиан (2016-йил 8-июн). 2016-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-июн.
  5. ↑ „ЭДС Плаер оф тҳе Еар Номинеэ: Жасон Денаер“. Манчестер Cитй ФC (2014-йил 9-июл). 2014-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 21-август.
  6. ↑ МcАртҳур, Эуан „Дундеэ 2–0 Манчестер Cитй: Фернандо анд Wиллй Cабаллеро маке дебуц ас Мануэл Пеллегрини'с сиде лосе фирст пре-сеасон гаме“. Маил Онлине (2014-йил 13-июл). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-феврал.
  7. ↑ „Селтик ВС. Данди Юнайтед 6:1“ (эн). соccерwай.cом (2014—2008). 2014-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 9-сентябр.
  8. ↑ „Марибор 1–1 Cелтиc“. ББC Спорт (2014-йил 20-август). 2014-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 21-август.
  9. ↑ „«Сандерленд» арендовал Денайера“ (ру). спорц.ру (2015-йил 9-январ). 2016-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-сентябр.
  10. ↑ „Сандерленд ВС. Эвертон 0:3“ (эн). соccерwай.cом (2015—2009). 2016-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-октябр.
  11. ↑ „«Лион» приобрел защитника «Ман Сити» Денайера за 6,5 млн евро“ (ру). спорц.ру (2018—2008). 2018-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-август.
  12. ↑ „Олимпик Лион ВС. Ницца 0:1“ (эн). соccерwай.cом (2018—2008). 2018-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-октябр.
  13. ↑ „Олимпик Лион ВС. Сент-Этьен 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2018—2011). 2018-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-ноябр.
  14. ↑ „Израиль ВС. Бельгия 0:1“ (эн). соccерwай.cом (2015—2003). 2015-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-апрел.
  15. ↑ „Уэльс ВС. Бельгия 3:1“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 7-январ). 2016-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-сентябр.