Жасон Cларенcе Креис (талаффузи: Жейсон Кларенс Крис; 1972-йил 29-декабрда АҚШнинг Небраска штати Омаха шаҳрида дунёга келган) — америкалик футбол мураббийи ва собиқ футболчи. Ҳозирда у АҚШ олимпия терма жамоасини бошқармоқда.

Жасон Креис
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жасон Cларенcе Креис
Таваллуд санаси 1972-йил 29-декабр (1972-12-29) (53 ёш)
Таваллуд жойи Омаҳа, Небраска, АҚШ
Бўйи 5 фт 8 ин (1.73 м)
Амплуаси ярим ҳимоячи, ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Интер Миами CФ (ассистент)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1993 Ралеигҳ Флерс
1994 Неw Орлеанс Сторм
1995 Ралеигҳ Флерс (10)
1996—2004 Даллас Бурн 247 (91)
2005—2007 Реал Салт Лаке 58 (17)
Миллий терма жамоа
1996—2000 АҚШ 14 (1)
Бошқарган клублари
2007—2013 Реал Салт Лаке
2013—2015 Неw Ёрк Cитй ФC
2016—2018 Орландо Cитй
2019— АҚШ У23
2020 Форт Лаудердале CФ
2021— Интер Миами CФ (ассистент)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Жасон Креис футболчилик фаолиятининг асосий қисмини АҚШнинг „Даллас“ футбол клубида, кейинроқ эса „Реал Салт Лаке“ футбол клубида ўтказди. Умуман олганда, у 300 дан ортиқ профессионал ўйинда майдонга тушган. 1999-йилдаги натижаларига кўра футболчи МЛС тарихидаги энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди. У шунингдек, АҚСҲ терма жамоасида ҳам 14та ўйин ўтказган.

Дастлабки йиллари

Жасон Креис ўзининг туғилган шаҳри Омаҳадаги „Гладиатор“ футбол футбол клубида ўйнаган. Унинг ота-онаси Небраскада биринчилардан бўлиб ўзларининг футбол клубини ташкил қилишган. Омахадаги Бурк ўрта мактабига ўқишга кирган Жасон Креис маҳаллий футбол жамоасига чақирилди[1]. Биринчи курсни тугатгандан сўнг, Жасон Креис ва унинг оиласи Луизиана штатининг Мандевил шаҳрига кўчиб ўтди, у ерда у Мандевилле ўрта мактаби жамоаси билан бир нечта турнирларида қатнашди. Шунингдек, 1991-йилда 19 ёшгача бўлганлар ўртасидаги АҚШ чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган ва нуфузли Вашингтон Д.C. Cапитал Cуп кубогини қўлга киритган.

Халқаро фаолияти

Жасон Креис атиги 14 та халқаро ўйинда майдонга тушган. У биринчи ўйинини 1996-йил 30-августда Салвадорга қарши ўтказди. Жасон Креис ўзининг ягона голини 1999-йил 8-сентябрда Ямайкага қарши ўйинда киритган ва баҳс 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланган[2].

Кейинги фаолияти         

2019-йилнинг 19-мартида Жасон Креис АҚШнинг 23 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоасига мураббий этиб тайинланган[3].

2021-йил 1-март куни Жасон Креис „Интер Миами“ футбол клубининг янги бош мураббийи Фил Невиллнинг ёрдамчиси этиб тайинланган[4][5].

Статистика

Клублардаги фаолияти Лига Кубок Плай-офф

босқичларида

Халқаро турнир Жами
Жамоа Мавсум Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Даллас Бурн 1996 31 13 0 0 2 1 - 33 14
1997 32 8 2 0 4 1 - 38 9
1998 30 9 2 0 2 1 - 34 10
1999 32 18 1 1 6 1 - 39 20
2000 27 11 3 1 2 0 - 32 12
2001 25 7 1 0 3 0 - 29 7
2002 27 13 3 0 3 1 - 33 14
2003 18 7 1 0 - - 19 7
2004 25 5 1 0 - - 26 5
Жами 247 91 14 2 22 5 - 283 98
Реал Салт Лаке 2005 24 9 0 0 - - 24 9
2006 30 8 0 0 - - 30 8
2007 4 0 - - - 4 0
Жами 58 17 0 0 - - 58 17
Умумий фаолиятида 305 108 14 2 22 5 - 341 115

Манбалар

  1. ↑ НЕБРАСКА УСА ТОДАЙ — Wеднесдай, Жуне 8, 1988
  2. ↑ „Лате гоал гивес У.С. тиэ wитҳ Жамаиcа“. 2-ноябр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-сентабр 2013-йил.
  3. ↑ „Жасон Креис Намед Ҳеад Cоач оф У-23 МНТ“ (инглизча). УССоccер.cом (19-март 2019-йил). Қаралди: 19-март 2019-йил.
  4. ↑ „Интер Миами CФ Анноунcес Пҳил Невилле’с Течниcал Стафф“. Интер Миами CФ (1-март 2021-йил). 2021-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-март 2021-йил.
  5. ↑ „Интер Миами CФ анноунcе стафф фор неw ҳеад cоач Пҳил Невилле“. МЛСсоccер.cом (1-март 2021-йил). 2021-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-март 2021-йил.