Jatlar
Жатлар — милоднинг бошларида Панжобнинг ғарбий туманларида яшаган қабилаларнинг йирик гуруҳи. Кейинчалик улар Шим. Ҳиндистонга тарқалиб кетиб, панжобиларнинг этник асосини ташкил қилганлар ва сикҳлар жамоаси таркибига кирганлар. Ҳиндистонда Ж.нинг кўпчилиги Ж. деб аталувчи деҳқонлар табақасига айланган. Деҳли султонлиги ва Бобурийлар давлатида Ж.дан ёлланма аскар сифатида ҳам фойдаланилган. ХВИИ аср охирида Ж. бобурийларга қарши бир неча марта (1669, 1672, 1686—91) қўзғолон кўтарган. Масалан, 1669-йил Матхура вилоятида Гокла раҳбарлигида кўтарилган қўзғолон тарихда айниқса машҳур. Уларнинг шундан кейинги (ХВИИИ асрдаги) қўзғолонлари натижасида мустақил Ж. султонлиги тузилди. 1763-йил бобурийлар армияси зарбасидан сўнг султонлик парчаланиб кетиб, ундан фақат кичик Бҳаратпур князлигини сақлаб қолган.
Ҳоз. Ж. (10 минг киши, 1990-йиллар ўрталари) Ҳиндистон республикаси шим.да ва Покистонда яшайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |