Жав сўзи форс-тожик тили лексикаси бўлиб, эски ўзбек тилига ўтган. Аммо у эски ўзбек тилига ўзлашмаган. Фақат поэзияда қайтариқлардан қочиш мақсадида бошқа тилдаги номини қўллаш лозим кўрилган. Қадимги туркий ёзма манбаларда қайд этилмаган. Бизнинг кузатишимизча, бу сўз ХИВ-ХВ асрларда кўпроқ ва кенйинги асрларда, ниҳоятда кам қўлланган. Алишер Навоий асарларида: Ки юз мендек, тумон андоққи Хисрав, Ҳабо ўлса қазо олинда бир жав. (Фарҳод ва Ширин, 568) тарзида келади.

Эски тожик тилда

Эски тожик тилида жав ғаллаэ, ки бештар ба чарпоён медиҳанд ва аз он нон ҳам мепазанд (ФЗТ. П, 1969 , 763)

Ҳозирги тилларда

Ҳозирги тожик тилида жав, форс тилида جو (джоў), курд тилида cеҳ, „Туркий тиллар луғати“да جو ячменноэ зерно (Будагов, И ,1869. 443) кўринишларида келади.

Этимони

Бу сўзнинг этимони ҳақидаги маълумотларни учратмадик ва унинг этимони тўғрисида ҳам аниқ кўрсаткичларга эга эмасмиз. Бироқ ҳозирги ўзбек тилида жўхори сўзи билан жав — арпа сўзлари ўртасида яқинлик бўлса керак.

Манбалар

[1]

  1. ↑ Вафоев, Баҳром. Дон номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 42-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.