Javdar

Жавдар, қора буғдой (Сеcале) — ғалладошлар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми, дон экини. 13 туридан 11 таси ёввойи бўлиб, Кичик ва Ўрта Осиёда, Эрон, Афғонистон, Кавказорти, Жанубий Африкада ўсади, қолган 2 туридан бири — далаларда бегона ўт тариқасида учрайди (С. сегетале), бири асосан Шимолий ярим шар мамлакатларида етиштириладиган маданий ёки экиладиган жавдар (С. cереале) дир. Жавдарнинг ватани Кавказ, Кичик ва Ўрта Осиёнинг тоғ олди минтақалари. Кузги ва баҳорги шакллари бор, асосан кузгиси экилади. Жаҳон бўйича экин майдони 9,9 млн.га ўртача ҳосилдорлик 20,3 с/га, ялпи ҳосили 20,1 млн. т (1999). Асосан Европа мамлакатларида кўп экилади (Полшада — 2,2, Россияда 3,5, Украинада 0,6 млн.га). Ўзбекистонда жавдар кам экилади (8 минг га, 1999).
Жавдар илдиз тизими попук илдиз, бақувват, ерга асосан 120 см (айрим илдизлари 2 м) гача кириб боради. Пояси похол, 5—6 бўғимдан иборат, бўйи 60 см дан 2—2,5 м гача. Битта ўсимликда 4—8 та поя бўлади. Барги барг қини ва ханжарсимон учли барг пластинкасидан иборат: тўпгули — бошоқ, гуллари икки жинсли, меваси дон, яланғоч, чўзинчоқ, асосан кулранг. Жавдар четдан чангланадиган ўсимлик. Жавдар дан озиқ-овқат, ем-хашак ва техника мақсадларида фойдаланилади. Жавдар нон (буғдой нон билан бирга) энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотидир. Ёрмаси ва кўк массаси, уни чорва моллари учун қимматли озуқа; донидан аралаш озуқа, спирт ва крахмал, патока ишлаб чиқарилади, сомонидан қоғоз, селлюлоза, лигнин ва бошқа олинади, шунингдек, молларга едирилади ва тўшама ўрнида фойдаланилади. Кузги жавдарнинг фаол вегетация даври (120—150 сутка) иккига бўлинади: вегетатив органлари ривожланиб борадиган кузги давр (40—50 сутка) ва генератив органлари шаклланадиган ва ўсимлик ҳосил берадиган баҳоргиёзги давр (75—100 сутка). Уруғи 1—2° иссиқда униб чиқади, майсалари совуққа чидамли. Жавдар апрел нинг охири — майнинг бошларида бошоқ чиқаради, июн ойида пишади. Суғориладиган минтақаларда кузги жавдарни маккажўхори, ғўза, картошка ва бошқа дала экинларидан бўшаган унумдор ерларга экиш тавсия этилади. Ўзбекистонда суғориладиган ерларда, асосан, кузда 4—6 см чуқурликда экилади (гектарига 2—2,5 с уруғ сарфланади). Суғориладиган ерларда ҳосилдорлиги 20—50 с/га, баҳорикор ерларда 10—20 с/га боради. Баъзи жойларда жавдарни оралиқ экин тариқасида кўкатини молларга бериш учун ҳам экилади.
Навлари. жавдарнинг Вятка, Козон, Дурагай 2, Вахш 116 (баҳори) ва бошқа экилади.
Зараркунандалари: швед пашшаси, гессен пашшаси, кузги пашшалар, хасва ва бошқа
Касалликлари: илдиз чириш, қоракуя, қоракўсов ва бошқа
Адабиёт
- Ёрматова Д., Дала экинлари биологияси ва етиштириш технологияси, Т., 2000.
Қўзибой Душамов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |