Зиёсферада исми Жавлон ва фамилияси Ҳамроев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Жавлон Раззоқович Ҳамроев (1934-йил, 7-октябр, Наманган – 1997.18.10, Тошкент) – ўзбекистонлик актёр, Ўзбекистон халқ артисти (1989). Раззоқ Ҳамроевнинг ўғли.

Ҳаёти

Театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1966). 1962—97 йиллар „Ўзбек-филм“ қошидаги „Киноактёр студияси“да актёр. 40 дан ортиқ филмда суратга тушган: Шофёр („Виждон амри билан“), Фарҳод („Фарҳоднинг жасо-рати“), Анвар („26-отилмасин“), Мат-қовул („Оловли йўллар“), Қароқчи („Алибобо ва қирқ қароқчи“), Арсло-нов („Жазирама қуёш остида“) ва бошқа Кучли драматизм, психологик теранлик, давр қарамақаршиликларини ифодалашда катта истеъдод, фикр ва ҳиссиётлар тўлқини Ҳамроев ижодига хос[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Жавлон Ҳамроев“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ж-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.