Жавза — қад. оғирлик ўлчови. Кийматлари: 1) 1 Ж. = 1 мисқол/драҳмий. Агар мисқолнинг 4,25^-5 г га, драҳмийнинг 3,3105-^4,25 г га тенглиги ҳисобга олинса, 1Ж. 7 г-Н0,57 г га тўғри келади. Ж.нинг шоҳ Ж.си ҳам бор, у 6 мисқол/дирҳамга тенг . Агар дирҳам мисқолнинг 7/10 бўлагига тенглиги ҳисобга олинса, унда 1 Ж.=6 мискол/дирҳам = 6 • 10/7 = 8,57 г бўлади.

Баъзи манбаларда Ж.нинг бошқа қийматлари тўғрисида маълумотлар берилган. Масалан, Ибн Синонинг "Тиб крнунлари"даги жадвалда 1 Ж. = 38,75 г, баъзан 1 Ж. = 17,0 г деб берилган бўлса, бошқа адабиётларда 1 Ж. = 29,75 г ёки 1 Ж. = 25,5 г деб берилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил