Жавзо — 1) зодиак юлдуз туркумларининг бири. Белгиси Гем (лотинча Гемини). Осмон гумбазининг Шимолий ярим шарида Саратон ва Савр юлдуз туркумлари Ораларида жойлашган. Энг ёруғ юлдузлари Кастор (2-катталикда) ва Поллукс (1-катталикда). Жавзони куз, қиш ва баҳор пайтларида кузатиш мумкин;

2) ҳижрий-шамсий йил ҳисобининг учинчи ойи. Эрон календарида жавзо 1925-йилгача ишлатилган. Афғон календарида 1911-йилдан кўлланилади. Жавзо 31 кундан иборат бўлиб, биринчи куни 21—22-майга тўғри келади (яна қ. Бурж).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил