Jaypur
Жайпур — Ҳиндистоннинг шим.ғарбидаги шаҳар, Аравали тоғлари этагида. Рожастқон штатининг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Аҳолиси 1,5 млн.дан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Ж.га 1728 йилда асос солинган. ХВИИИ асрда равнақ топган рожпут маданиятининг маркази бўлган. Шаҳар марказидаги қўрғонда ХВИИИ асрда қурилган сарой комплекси бўлиб, унда Чандра Маҳал саройи, бадиий музей, Жантар-Мантар расадхонаси, Ҳаво Маҳал (Шамоллар Саройи; 1751—68) ва б. меъморий ёдгорликлари сақланган. Шаҳар деворидан ташқарида, жан.да ХИХ аср ўрталари ва ХХ асрда Ж.нинг янги қисми қурилган.
Жайпур —савдо маркази, транспорт йўллари тугуни. Ип газлама, кўн поябзал, керамика, электротехника, озиқовқат саноати корхоналари, темир йўл ва автомобил таъмирлаш устахоналари бор. Қўлда фил суяги, мармар, металлдан бадиий буюмлар, заргарлик буюмлари тайёрланади, ҳар хил газлама тўқилади. Университет бор. Туризм ривожланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |