Jayralar
Qiyofa
Жайралар (Ҳйстриcидаэ) — кемирувчи сут эмизувчилар туркумининг бир оиласи. Танасининг узунлиги 90 см гача, оғирлиги 15 кг. Усти ва ёнлари узунлиги 40 см гача бўлган узун, қаттиқ жун, қорин томони қаттиқ қиллар билан қопланган. 10 га яқин турни ўз ичига олган 4 уруғдан иборат. Африка, жанубий Европа, Жанубий ва Ғарбий Осиёда учрайди. Ҳйстрих ҳирсутирострис Кавказ, Қозоғистон ва Ўрта Осиёда яшайди. Жанубий тоғ ва тоғ этакларида, текисликлардаги сой ва жарликларда, аҳоли пунктларига яқин жойларда чуқур уя қазиб яшайди. Баҳорда учрайди, 2–4 та бола туғади. Қишда ўсимликларнинг пиёзи, илдизпояси ва уруғи, кўкламда ўт, ёзда маккажўхори, тарвуз, қовун, узум, тўкилган мевалар билан озиқланади. Жанубий экинлар зараркунандаси ҳисобланади[1].
Манбалар
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |