Жазава — кучли асаб қўзғалиши, ўз хатти-ҳаракатларини назорат қилолмай қолиш, хаёлот ва воқелик ўртасидаги мувозанатнинг йўқолиши натижасида юзага келадиган ҳолат. Ж. ҳолатидаги инсонда ҳаяжонли рақслар, ўзини ўзи қийнаш, бедорлик, диққат-эътиборни бир йўналишга қаратиш, оғриқ сезмаслик ҳоллари кузатилади. Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик ва б. воситалар ёрдамида Ж.ни сунъий қўзғатиш ҳоллари ҳам мавжуд. Ж.нинг энг кўп турлари, одатда, шомонликаа., шиаликтги "шахсей-вахсейша учрайди. Тасаввуф истилоҳида эса Ж. тариқат ахлининг илоҳий ишқ таъсирида шавқу завққа тўлиши, зикр ва само асносида ўзидан кетиш ҳолатлари сифатида талқин этилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил