Жазба — соликнинг азалий иноят туфайли ортиқча саъй-ҳаракациз Ҳақ таолога етказадиган руҳий манзил ва мақомларни босиб оътиши.

Жазба — тортиш, Аллоҳнинг бандасини ҳузурига жалб этиши, важд ҳоли. „Аллоҳдан етган бир жазба  барча жин ва инсонларнинг амалига баробардир“. Мажзуб — Жазбага тутилган, жазбали, важд ва истиғроқ ҳолатида бўлган, бир онда бутун ҳол ва мақомларни ошиб ўтиб машаққациз вуслатға эришган илоҳий   ҳузурга  жазб  ва  жалб  этилган[1].

Жазба — пайгъамбарлар ва мажзуб авлиёларнинг ёъли ҳисобланган. Роъзбеҳон Бақлий Шерозийнинг фикрича, Жазба ҳақиқати — руҳда тажаллий нурларининг зуҳуридир. Хожа Абдуллоҳ Ансорий илоҳий Жазбани жамийки инс-у жинларнинг амалига тенг, деб ҳисоблаган.

Жазба — Ҳақ таоло томонидан, банда томонидан эса мо­йиллик, ирода, муҳаббат ва ишқ содир боълади. Жазбанинг асосий шарти — Аллоҳ таоло томонидан бериладиган истеъдод. Соликда истеъдод ва қобилият боълмаса, фақат риёзат ва интилиш билан Ҳаққа етиша олмайди. Сайри сулукнинг ибтидоси Жазбанинг ниҳояси ҳисобланади. Жазба тугъма боълиши ёки саъй-ҳаракат жараёнида солик қалбига нузул қилиши мумкин. Тугъма фақирлиги коъринган соликни „мажзуби солик“, саъй-ҳаракат давомида жазба пайдо қилган соликни „солики мажзуб“ деб номлаганлар[2].

Навоий Сайид Ҳасан Ардашерга ёзган мактуб-маснавийсида Жазбага ўзига хос таъриф беради:

Бири буки, бир жазба Ҳақдин етиб,

Коънгулни яқин жомидин маст этиб,

Ҳақиқат сари турктоз айлагай,

Жаҳон шугълидин бениёз айлагай.

(„Ғаройиб ус-сиғар“, „Маснавий“)[3]

Замондош ўзбек шоири Жонтемир Жондорнинг „Жазба“ номли китоби ҳам мавжуд.

Манбалар

  1. ↑ „Тасаввуфий истилоҳлар изоҳи“. 2023-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-феврал.
  2. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  3. ↑ Ғаройиб ус-сиғар.