Jaz
Жаз (инглизча: жазз) — профессионал мусиқа тури, замонавий оммабоп, хусусан эстрада мусиқасининг асосий услубий манбаларидан бири. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Африка ва Европа мусиқа маданиятининг элементлари бир-бирига қўшилиши натижасида АҚШдаги Лоуисиана штатидаги Янги Орлеан афроамерикаликлари ижодида юзага келган.[1][2][3] Африка халқлари фолклорининг белгилари — бир йўла турли усулларнинг янграши, деярли ҳар гал ўзгариб турувчи асосий куйнинг кўп такрорланиши, ўзига хос нолаларга бойлиги, ҳаяжонли куйлаш услуби, муайян йўналишдаги ижровий бадиҳагўйлик — жазнинг туб хусусиятларига айланган.
Дастлаб, 7—8 созандадан иборат ансамбл қатнашчилари яратган ва ўзлари ижро этган асарлар жаз ёки „жазбанд“ деб аталган. Жаз асосчилари Л.С. Армстронг, Ж.К. Оливер, Ж. Доде, Э. К. Ори, Ж.Р.Мортон ва бошқалар ана шундай ансамблларнинг раҳбари бўлган. Кейинчалик уларга таклидан диксиленд гуруҳлари пайдо бўлиб, Жаз санъатини Америка ва Европа мамлакатларида тарғиб этган. 1930-йилларги „свинг“ (Д. Эллингтон, У. К. Бейси), 40-йиллари „бибоп“ (Ч. Паркер, Д. Д. Гиллеспи), кейинчалик „кул“ (М. Дейвис) ва бошқа услублар юзага келган, йирик Жаз оркестрлар ташкил топган. Б. Гудмен (1962-йил Тошкентда ўз оркестри билан гастролда бўлган), Г. Миллер ва Ж. Колтрейн (АҚСҲ), Ж. Данкворт (Англия), М. Легран (Франсия), К. Влах ва Г. Бром (Чехословакия), К. Эделхаген (Германия), К. Комеда (Полша), А. Сфасман, Л.
Утёсов, О. Лундстрем (Россия) машҳур жаз оркестрларининг асосчиларидир. Ўзбекистонда жаз мусиқаси 1940-йилларнинг 2-ярмида юзага кела бошлаган. Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон каби шаҳарларнинг кинотеатр, маданият саройи, шаҳар боғларида Д. Соколов, А. Поздняков, М. Азатян ва б. раҳбарлигида ташкил топган мусиқа ансамбллари жаз ва эстрада мусиқаси намуналарини ижро этган. 1958-йилда Ўзбекистон эстрада оркестри, 1963-йилда Ўзтелерадио қошида Эстрадасимфоник оркестрларнинг таркиб топиши жаз ривожи учун туртки бўлган. Бунда айниқса А. Кролл, А. Малахов, Е. Живаев каби дирижёрларнинг қўшган ҳиссаси салмоқли бўлган. „Наманганнинг олмаси“ (Ш. Рамазонов), „Қиз бола“ (Э. Солиҳов) қўшиқларининг Ж. услубида қайта ишланган вариантлари, А. Малаховнинг ўзбек оҳанг ва усулларидан фойдалниб ёзилган „Юлдуз доираси“, „Қора кўзлар“ оркестр асарлари миллий жаз мусиқасининг илк намуналаридандир. Жаз мусиқаси кейинги даврда ҳам тараққий этди. 1968-йилда Тошкентда 1-Жаз мусиқаси фестивали бўлиб ўтди; 1977, 1978, 1984-йиллари Фарғонада жаз мусиқаси халқаро фестиваллари ўтазилган; мазкур шаҳарларда жаз клублари, Бухоро, Навоий ва бошқа шаҳарларда жаз гуруҳлари ташкил топган. Булардан Э. Қаландаров, С. Гилёв („Интер“), Л. Отабеков („Сато“), Б. Сметанов („Радуга“), Г. Каприелов („Осиё“) раҳбарлигидаги гурухлар халқаро жаз фестивали ва эстрада танловларида совринли уринларга эга бўлдилар. Ҳозир жаз мусиқаси ижрочиларидан „Ўзбекнаво“ қошидаги Б. Зокиров номидаги эстрада оркестри (Й. Живаев), Тошкент давлат консерваториясининг биг бенди (жаз оркестри) (Б. Муртазаев), Г. Бугданов, А. Хабирханов раҳбарлигидаги гурухлар фаолият курсатмокда. Ўзбекистон жаз мусиқаси намуналари „Мелодия“ фирмаси томонидан грампластинкага ёзилган: „Шарқ сюитаси“ (Тошкент жаз клуби гуруҳи), „Эфсане“ („Сато“ гуруҳи) ва б.[4]
Манбалар
- ↑ „Жазз Оригинс ин Неw Орлеанс – Неw Орлеанс Жазз Натионал Ҳисториcал Парк“. Натионал Парк Сервиcе. Қаралди: 19-март, 2017.
- ↑ Гермуска, Жоэ „"Тҳе Жазз Боок": А Мап оф Жазз Стйлес“. WНУР-ФМ, Нортҳwестерн Университй. Қаралди: 19-март, 2017.
- ↑ Ротҳ, Русселл (1952). „Он тҳе Инструментал Оригинс оф Жазз“. Америcан Қуартерлй. 4-жилд, № 4. 305–16-бет. дои:10.2307/3031415. ИССН 0003-0678. ЖСТОР 3031415.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
- Америка Жаз Жамғармаси (ингл.)
- Жаз мусиқачилар энсиклопедияси[сайт ишламайди] (ингл.)