Jean Chrétien
Кретен Жан (1934.11.1, Шавиниган) — Канада давлат арбоби. Квебек шаҳридаги Ланал университетини тугатган (1958). 1968—74 йилларда Канада индейслар иши ва шимолий ҳудудлар тараққиёти бўйича вазири, 1974—76 йилларда Хазина кенгаши президенти, 1976-йилдан саноат, савдо ва тижорат, 1977-йилдан молия вазири. 1980-йилдан Канада адлия вазири ва бош прокурори, 1982-йилдан энергетика ва ресурслар вазири. 1984-йил июндан бош вазир ўринбосари ва ташқи алоқалар бўйича давлат котиби. 1990-йилдан Канада Либерал партияси етакчиси. 1993-йил ноябрдан Канада бош вазири.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Бош вазир ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |