Жеан Cлауде Жаcоб (талаффузи: Жан Клод Жакоб, тахминан 10-ноябр 1669-йил, Чарcиэр — 29-январ 1790-йил, Париж) — ХВИИ—ХВИИИ асрларда узоқ умр кўрган франсуз, вафоти чоғида 120 ёшда бўлган, аммо бу кўплаб тадқиқотчиларда шубҳа туғдиради[1]. Ёши ҳақидаги маълумотларнинг ишончсизлигига қарамай, умрининг охирида Жеан Жаcоб ўз замондошлари орасида маълум бир шон-шуҳратга эришади, яъни ўлимидан бир йил олдин Парижда Жеан Жаcоб Таъсис мажлиси аъзолари қабулида бўлади[2], унинг портретини эса рассом Жеан-Франçоис Гарнерай (талаффузи: Жан Франсуа Гарнерай) мойбўёқда чизган[3].

Жан Клод Жакоб
Жеан Cлауде Жаcоб
JF Garneray Lambinet
Таваллуди 10-ноябр 1669-йил
Вафоти 29-январ 1790-йил (120 ёшда)
Париж
Фуқаролиги Fransiya bayrogʻi Франсия қироллиги

Таржимайи ҳоли

Жеан Cлауде Жаcоб 1669-йил 10-ноябр куни Чарcиэр коммунасидаги Ла Чарне қишлоғида таваллуд топган[4]. 18 ёшида Парижга саёҳат қилганини ҳисобга олмаганда, Жаcоб бир умр Монтфлеур коммунасидаги Жура шаҳрида яшаган[5]. Ёшлигида де Бауффремонт (талаффузи: де Бофремон) хонадонига тегишли мулкларида ишлаган. Сўнгра кекса ёшга етгунча мардикорлик қилган. Жаcоб икки марта (айрим манбаларда эса уч марта) уйланган ва 10 нафар фарзанди бўлган[4]. 1780-йилга келиб, Жаcоб 111 ёшга етганда фарзандларидан фақат иккитаси ҳали ҳаёт эди. 1789-йилда иккинчи рафиқаси Мариэ-Франçоисе Бауд (талаффузи: Мари-Франсуа Бод) вафот этади, Жаcоб энди қизи Пиэрретте (талаффузи: Перетта) билан яшай бошлайди, 34 ёш ўғли эса бу пайтда Нант шаҳрида истиқомат қиларди (ўғли туғилган пайтида Жаcоб аллақачон 85 ёшган кирганди)[4].

Жаcоб биринчи маротаба, яъни 1785-йилда қизи Перетта отасига молиявий кўмак сўраб, Бесанçон (талаффузи: Базансон) интендантига мурожаат қилиши, шундан сўнг интендант томонидан Жаcобнинг чўқинтирилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси молия бош назоратчисига тақдим этилиши ортидан бутун мамлакатга танилади[4]. Натижада Жаcобга 200 ливр миқдорида нафақа тайинланади, малика Éлисабетҳ (талаффузи: Елизавета) шарофати билан қирол томонидан қўшимча 1200 ливр миқдорида мукофот пули ҳам берилади.

1789-йил ўрталарида Жаcоб пойтахт Парижга келади, 11-октябр куни Туилериэс (талаффузи: Тюилри) саройида қирол Лоуис ХВИ (талаффузи: Луи ХВИ) (Людовик ХВИ) билан учрашади[6]. Қирол Жаcобнинг узоқ умр кўриши сири нимада эканлигини сўраганда, сутга аралаштирилиб, маккажўхори унидан қилинадиган „Лес гаудес“ номли парҳез таомни доимо тановул қилишини айтади[4]. 23-октябр куни Жаcоб Франсия Таъсис мажлиси (франсузча: Ассемблéэ натионале cонституанте) аъзолари билан учрашади[7].

Жан Жаcоб 1790-йил 29-январда 120 ёшида вафот этад.

Жеан Жаcоб узоқ умр кўрганлиги ҳақидаги маълумотларнинг ишончсиз бўлишига қарамасдан, ХХИ асрда ҳам унинг ҳаёти бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилган[8] ва Франсиянинг шимоли-шарқидаги бир нечта коммуналардаги кўчалар унинг номи билан аталган. Масалан, Чарcиэр[9], Монтфлеур, Ҳоуплинес[10].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ Марc Фоурнй. „Жеан Жаcоб, ле виэиллард қуи эсcроқуа ла Рéволутион франçаисе“ (фр). Ле Поинт (2019-йил 27-декабр). 2022-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-сентябр.
  2. ↑ Жулес Ҳаиме. Де ла Виэ ҳумаине, 10 (франсуз тилида). Парис: Ревуэ дес деух Мондес, 1855 — 1071-бет. 
  3. ↑ Пиэрре Лароуссе „Гарнерай (Жеан-Франçоис)“, . Гранд диcтионнаире универсел ду ХИХэ сиècле, 8 (франсуз тилида). Парис: Администратион ду Гранд диcтионнаире универсел, 1872 — 1041-бет. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 „Жеан Жаcоб, „доен де Франcе““ (инглиз тилида) (27-октябр 2015-йил). 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-ноябр.
  5. ↑ Ле Cонсерватеур де ла сантé: жоурнал д'ҳйгиèне эт де пропҳйлаcтиқуэ 1807, с. 282
  6. ↑ Лéонард Боурдон: Тҳе Cареэр оф а Револутионарй 1999, с. 34
  7. ↑ Мусéэ дес фамиллес: леcтурес ду соир 1871, с. 49
  8. ↑ Антоине де Баэcқуэ, Жаcқуэс Берлиоз. Жеан Жаcоб, л'ҳомме де 120 анс. Доен ду генре ҳумаин 1669-1790 (франсуз тилида). Парис: Таилландиэр, 2019. ИСБН 9791021040991. 
  9. ↑ „Руэ Жеан Жаcоб, Чарcиэр, Франcе“. Гоогле Мапс. 2022-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-сентябр.
  10. ↑ „Руэ Жеан Жаcоб, Ҳоуплинес, Франcе“. Гоогле Мапс. 2022-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-сентябр.

Адабиётлар