Жеан Виго (франсузча: Жеан Виго; 1905-йил 26-апрел — 1934-йил 5-октябр) — франсуз кинорежиссёри, 1930-йиллар жаҳон кинематографиясидаги поэтик реализм оқимининг шаклланишига улкан ҳисса қўшган ижодкор.

Жеан Виго
Таваллуди 26-апрел 1905-йил
Вафоти 5-октябр 1934-йил(1934-10-05)
(29 ёшда)
Париж, Fransiya bayrogʻi Франсия
Фуқаролиги Fransiya bayrogʻi Франсия
Фаолият йиллари 1930 — 1934
Турмуш ўртоғи Элизабет „Лиду“ Лозинска (1929-йилдан Вигонинг вафотигача)
Болалари 1

Ҳаёти

У Эмили Клеро дастлаб анархист, кейинчалик социалист бўлган сиёсий фаол Мигел Алмерейданинг оиласида дунёга келган[1]. Отасининг сиёсий фаолияти сабабли болалик йилларида оиласи билан бирга доимий ҳукуматдан яшириниб, тез-тез турар жойларини ўзгартиришга мажбур бо'лган. Отаси қамоққа олинган ва 1917-йил 13-августда Френ қамоқхонасида, эҳтимол, ўлдирилган, аммо унинг ўлими расман ўз жонига қасд қилиш деб эълон қилинган. Баъзилар Алмерейданинг ўлими уруш давридаги хиёнати учун кейинчалик жазоланган радикаллар партияси сиёсатчилари Луи Малви ва Жозеф Каё буйруғи билан яширилган, деб тахмин қилган[2]. Шахсини яшириш мақсадида ёш Виго кейинчалик Жеан Салес деган сохта исм билан интернат мактабга юборилган.

Виго 1929-йил январида Элизабет „Лиду“ Лозинска (1906–1939)га уйланган ва 1931-йилда уларнинг қизи — кейинчалик кино танқидчиси бўлган Люс Виго дунёга келган[3]. У анархистлар давралари билан алоқада бўлган, 1932-йилдан эса Коммунистик партияга яқинлашиб, Инқилобчи ёзувчилар ва рассомлар уюшмасининг аъзоси бўлган[4].

1934-йилда саккиз йил олдин юқтирган сил касаллигининг асоратларидан вафот этган[1].

Ижоди

Виго франсуз ва жаҳон киносининг кейинги ривожига таъсир кўрсатган икки филми билан машҳур, „Хулқи учун нол“ (1933) ва „Аталанта“ (1934). Танқидчи Девид Томсон „Кино ҳақидаги янги биографик луғат“ асарида „Хулқи учун нол“ни маъқуллаб, уни „қирқ тўрт дақиқа давом этувчи, гарчи дағал тасвирга олинган бўлсада, анархияга оид крешендо“ деб таърифлаган[5].

„Аталанта“ Вигонинг ягона тўлиқ метражли филми эди. Янги оила қурган жуфтликнинг ажралиши ва қайта бирлашиши ҳақидаги ушбу содда ҳикоя филмнинг табиий, реалистик кино тилини жилокор, хаёлий саҳналар ҳамда визуал эффектлари билан уйғунлаштиради. Кинотанқидчи Девид Томсон ушбу асарни „кинонинг ҳақиқий таърифи ва умумий кинематография тарихида мутлақо алоҳида ўрин тутувчи филм“ дея юқори баҳолаган[6].

Вигонинг фаолияти яна икки филм билан бошланган, „Ницса ҳақида“ (À пропос де Ниcе, 1930) — Ницса курорт шаҳридаги ижтимоий тенгсизликни кўриб чиққан, совет кинохроникаларидан илҳомланган бузғунчи овозсиз филм ва сузувчи Жан Тарис ҳақидаги қисқа метражли ҳужжатли филм „Жан Тарис, сузиш чемпиони“ (1931). Унинг тўртта филмидан бирортаси ҳам молиявий муваффақият қозонмаган, бир пайтлар ўзининг ва рафиқасининг соғлиғи ёмонлашган пайтда Виго камерасини сотишга мажбур бўлган.

"Хулқи учун нол" филмини Франсия ҳукумати уруш тугагунга қадар тақиқлаб қўйган[1], „Аталанта“ни эса филм ижарага олган кампания кесиб ташлаган. Иккала филм ҳам ўз танқидчиларидан узоқроқ умр кўрди, „Аталанта“ „Сигҳт & Соунд“ журналининг 1962-йилги сўровномасида барча даврларнинг энг буюк 10-филми, 1992-йилги сўровномасида эса 6-энг яхши филми деб топилган. 1980-йиллар охирида Британия миллий кино ва телевидение архивида „Аталанта“нинг 1934-йилги нусхаси топилган ва у филмни асл ҳолига қайтаришда асосий омил бўлган[7].

"Виго фаолияти ҳақида „Тҳе Неw Ёрк Тимес“да ёзган кино танқидчиси Эндрю Жонстон шундай деган: „Буюк санъаткорлар сафида Киц ва Шелли каби, яъни гуллаган палласида узилиб қолган, нима бўлиши мумкинлигидан дарак берадиган бир нечта ажойиб асар қолдирган ёш ижодкорлар кам. Бироқ шундай санъаткорлардан бири — 1934-йилда 29 ёшида сил касаллигидан вафот этган франсуз режиссёри Жан Вигосидир“

Филмографияси

Йил Филм номи Асл номи Изоҳ
1930 „Ницса ҳақида“ À пропос де Ниcе Овозсиз филм
1931 „Жан Тарис, сузиш чемпиони“ Ла Нататион пар Жеан Тарис ёки Тарис, рои де л'эау Қисқа метражли ҳужжатли филм
1933 „Хулқи учун нол“ Зéро де cондуите Урушдан кейингача тақиқланган
1934 „Аталанта“ Л'Аталанте Ягона тўлиқ метражли филм

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 501 Мовиэ Диреcторс. Лондон: Cасселл Иллустратед, 2007 — 145-бет. ИСБН 978-1-84403-573-1. 
  2. ↑ Гомес, Пауло Эмíлио Саллес. Жеан Виго. Университй оф Cалифорниа Пресс, 1971 — 27–29-бет. ИСБН 978-0-520-01676-7. 
  3. ↑ Саллес Гомес, П. Э.. Жеан Виго, 1998, Фабер анд Фабер, 1957 — 51-бет. ИСБН 978-0-571-19610-1. 
  4. ↑ „ВИГО Жеан“ (фр). Маитрон. Қаралди: 2025-йил 26-июн.
  5. ↑ Тҳомсон, Давид. Тҳе Неw Биограпҳиcал Диcтионарй оф Филм, 6тҳ, Неw Ёрк: Кнопф, 2014 — 1073-бет. ИСБН 978-0-375-71184-8. 
  6. ↑ Тҳомсон, Давид. Ҳаве Ёу Сеэн?: А Персонал Интродуcтион то 1,000 Филмс, Ревисед, Неw Ёрк: Кнопф, 2010 — 51-бет. ИСБН 978-0-307-26461-9. 
  7. ↑ Темпле, Мичаэл. Жеан Виго. Манчестер Университй Пресс, 2005 — 108-бет. ИСБН 978-0-7190-5632-1. 

Ҳаволалар