Jeffrey Pfeffer
Жеффрей Пфеффер (1946-йил 23-июлда туғилган. Сент-Луис, Миссури) – америкалик бизнес назариётчиси, мутафаккир ҳамда Стенфорд университети ташкилий хулқ-атвор бўйича профессори. Бу бошқарув бугунги кунда энг нуфузли бошқарувчилардан бири ҳисобланади[1][2].
| Жеффрей Пфеффер | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1946-йил 23-июл |
| Таълими | Wебб Счоол оф Cалифорниа унверситети |
| Касби | Академик |
| Партияси | Либерал |
Биографияси
Пфеффер ўрта мактабдаги таълимни Wебб Счоол оф Cалифорниа мактабида тамомлаган. У Cарнегиэ-Меллон университетида бакалавр ва магистр даражаларини олди. Стенфорд университетида эса докторлик даражасини эгаллади. У ўз фаолиятини Иллинойс университети қошидаги бизнес мактабида бошлаган. Кейинчалик 1973—1979-йилларда Беркли Калифорния университетида дарс берган.
Пфеффер дунёнинг 39 мамлакатида маърузалар қилган. Америка Қўшма Штатларидаги кўплаб компаниялар ва уюшмалар, жумладан Суттер Ҳеалтҳ, Маё Cлиниc, Каисер Перманенте, Жоҳн Ҳанcоcк, Ҳеwлетт-Паcкард нашриётчилар уюшмаси учун бошқарув семинарларини ўтказди.
Ёзма асарлари
Пфеффер 150 дан ортиқ мақола ва китоблар ёзган. У 15 та китоб муаллифи ҳисобланади. Жумладан, „Тҳе Ҳуман Эқуатион: Буилдинг Профиц бй Путтинг Пеопле Фирст“, „Манагинг wитҳ Поwер: Политиcс анд Инфлуэнcе ин Организатионс“, „Тҳе Кноwинг-Доинг Гап: Ҳоw Смарт Cомпаниэс Турн Кноwледге Инто Аcтион“, „Ҳидден Валуэ: Ҳоw Греат Cомпаниэс Ачиэве Эхтраординарй Ресулц wитҳ Ординарй Пеопле“ ларни мисол келиришимиз мумкин. „Поwер: Wҳй Соме Пеопле Ҳаве Ит—Анд Отҳерс Донът“ китоби 2010-йил сентябр ойида ёзилган ва шу йилнинг ўзида чоп этилган[3]. "Пфеффер’с боок, энтитлед Леадершип БС: Фихинг Wоркплаcес анд Cареэрс Оне Трутҳ ат а Тиме" дея номланган китоби 2015-йилда ҲарперБусинесс томонидан нашр этилган. Унинг сўнгги "Дйинг фор а Пайчеcк" („Маош учун ўлиш“) китобида ходимларнинг соғлиғига зарар этказадиган иш жойидаги амалиётлари таҳлил қилинади. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, бундай амалиётлар АҚШда йилига 120000 ортиқ ўлимга олиб келади. Бу китоб орқали эса уларнинг ярмини олдини олиш мумкин.
Бошқа оммавий ахборот воситаларида
Мусиқа
2016-йилги „Wҳо Ҳас Тҳе Тиме“ албомида Тулса, Оклаҳомадаги Тҳе Эарслипс гуруҳининг „Жеффрей Пфеффер’с Wикипедиа Артиcле Суммарй“ номли қўшиғини чиқарди. Қўшиқ матнлари у ҳақидаги инглизча Википедия мақоласининг биринчи хатбошидаги сатрларида келтирилган[4].
Ҳаволалар
- Жеффри Пфеффернинг таржимаи ҳоли[сайт ишламайди]
- Жеффри ]Пфеффернинг шахсий бош саҳифаси
- Жеффри Пфеффернинг Стенфорд ГСБ веб-сайти
- Далилларга асосланган бошқарув учун веб-сайт (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-05-07 санасида архивланган)
- Пфеффер бизнес ўқитувчилари аъзо профили
Манбалар
- ↑ Қуэст фор Инноватион, Мотиватион Инспирес тҳе Гурус. Wалл Стреэт Жоурнал, Май 5, 2008
- ↑ Аccентуре топ 50 бусинесс интеллеcтуалс
- ↑ „Қн магазине, Фебруарй 2011“. 2011-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 12-май.
- ↑ „Жеффрей Пфеффер'с Wикипедиа Артиcле Суммарй, бй тҳе Эарслипс“.
