Желе (франс. гелеэ) — ширинлик; нок, олма, олхўри ва б. резаворлар шарбатларидан тайёрланади. Шарбат қайнатилиб, қиёмга шакар, совуқ сувга солиб қўйилган желатин қўшилади. Таркибида 65—70% моддаси қолгунча қайнатилади. Ж. иссиқ ҳолатда 75—80% ҳароратда шакл бериладиган идишларга солиниб совитилади. Ж. тиниқ бўлиб, қайси мева шарбатидан олинган бўлса, унинг ранги, таъми ва хушбўйлиги сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил