Jem
ЖЕМ (ингилизча. жам) — шакар қиёмида пиширилган мева ва резаворлар. Жем қиёми мураббо қиёмидан қуюқлиги билан ажралиб туради. Жем пишириш учун таркибида кислота ва желесимон ко‘риниш ҳосил қилиш учун етарли пектини бо‘лган мевалар (олма, олхо‘ри, беҳи ва б.) ишлатилади. Бошқа мевалардан фойдаланилганда уларга олма, крижовник каби пектин моддасига бой мева ва резавор мевалар шарбати ёки пюреси қо‘шилади. Резавор мевалар шакарни шимиши учун пиширишдан аввал эзилади. Жем учун тайёрланган мевалар тоғара ёки қозонга солиниб, шакар ёки қиём қо‘шилади ва ко‘пиги о‘ртага йиғилиб, мевалар ширани яхши шимиб, қуюқлашиб, тиниқ бо‘лгунга қадар пиширилади. 1 кг мевага 800 г шакар солинади.
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |