Jeneva
Женева — Швейсариянинг жан.ғарбидаги шаҳар. Женева кантонининг маъмурий маркази. Женева кўлининг жан.-ғарбий соҳилида, 372 м баландликдаги хушманзара ерда жойлашган. Кўлдан оқиб чиқадиган Рона дарёси шаҳар ўртасидан ўтган. Иқлими юмшоқ, йиллик ёғин 1000 мм чамасида. Аҳолиси 172 минг киши, шаҳар атрофи билан 390 минг (1998).
Женева | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 46°12′0″Н 6°9′0″Э / 46.20000°Н 6.15000°Э | |
| Мамлакат | Швейсария |
| Кантон | Женева |
| Ҳукумат | |
| Пер Моде | |
| Илк эслатилиши | м.ав 58 йил |
| Майдон | 1,586 км2 (612 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 375 м |
| Аҳолиси (2013) |
194 458 |
| Зичлиги | 12 040 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+1, ёзда УТC+2 |
| Почта индекс(лар)и | 1200 |
| Автомобил коди | ГЕ |
|
| |
Женева (лотинча Генава) дастлаб Юлий Сезар томонидан мил. ав. И асрда тилга олинган. Савдо йўллари чорраҳасида жойлашганидан шаҳарнинг иқтисодий мавқеи кучайиб борди. ХИВ—ХВ асрларда ўзининг ярмаркалари билан машҳур эди. ХВИ асрдан Швейсария таркибидаги иттифоқдош ер; Калвин даврида (ХВИ аср) реформация маркази бўлган. 16— ХВИИ асрларда Женевада саноат, жумладан соацозлик ривожланди. 1798—1814-йилларда Франсия таркибида бўлди. 1815-йилдан Швейсариянинг 22-кантони. Женева— бир қанча халқаро ташкилотлар, жумладан, Миллатлар Лигаси (1919—39), Қизил Крест органлари, БМТ турли бўлимларининг доимий қароргоҳи. Женевада халқаро конгресслар, конференсиялар, кўргазмалар ва фестиваллар ўтказилиб турилади. Курорт шаҳар, чет эл туризмининг марказларидан.
Женева— транспорт йўллари тугуни, кўл порти. Йирик аэропорт бор. Мамлакатнинг муҳим сиёсий, саноат ва савдо молия марказларидан. Заргарлик бутомлари, аниқ механика (соатлар, геодезия асбоблари, аниқ аппаратура ва б.), станок созлик, электрон техника, машина созлиги, двигателлар и.ч., фармацевтика, парфюмерия, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Университет ва б. олий ўқув юртлари, театрлар, музейлар бор. Женеванинг кад. қисми Ронанинг сўл соҳилида жойлашган. Меъморий ёдгорликлардан Сен-Пер собори (12— ХВИИИ асрлар), Сент-Мари-Мадлен ва Сен-Жермен (ХИВ аср) черковлари (ХИВ—ХВ асрлар), ратуша (ХВ аср), Энар саройи (1817—21), Уйғониш даври ва мумтоз қўшқлар (ХВИИ—ХИХ асрлар) сақланган. Янги шаҳар қисмида Миллатлар саройи, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЕ) биноси ва б. замонавий иншоотлар жойлашган.[1]
Географияси
Ҳудуди
Женеванинг ҳудуди км2ни ташкил этади. Денгиз сатҳидан ўртача м баландликда жойлашган.
Демографияси
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |