Jennifer Jacobs
Женнифер Жаcобс — америкалик журналист, ҳозир Блоомберг Неwс ахборот агентлигининг Оқ уйдаги катта мухбири.[1][2][3]
| Женнифер Жаcобс | |
|---|---|
| Таваллуди | |
| Касби | Журналист |
| Фаолият йиллари | 1993-йилдан ҳозиргача |
Ёшлик даври ва таълим
Жейкобс 1993 йилда Аёва штати университетида инглиз тили ва адабиёти бўйича бакалавр даражасини олган.
Карера
Жейкобс ўзининг журналист сифатидаги фаолиятини 1993 йилда Тҳе Wатерлоо-Cедар Фаллс Cоуриэр газетасида оддий мухбир сифатида бошлаган, у ерда кундалик янгиликлар ва шаҳар ҳукумати ҳақида хабарлар билан шуғулланган, 1999 йилда эса Сиракузадаги Тҳе Пост-Стандард газетасида мухбир сифатида иш бошлайди.[4]
Жейкобс 2004-йилда Тҳе Дес Моинес Регистер газетасида сиёсий мухбир бўлади ва Аёва штатининг қонун чиқарувчи органи ва штат ҳукумати фаолиятини ёрита бошлади. 2011-йилда эса Аёва штатидаги кокуслардан (Сайловлар арафасида бўладиган оммавий муҳокама жараёни) кейин бош сиёсат муҳбири этиб тайинланди.
Жейкобс 2016-йилги президентлик сайловларидан бир неча ой олдин Блоомберг ахборот агентлигининг миллий сиёсий хабарлар билан шуғилланувчи мухбирига айланган эди.[5] У тез орада Оқ уй бўйича мухбир этиб тайинланди ва 2019 йил декабр ойида Политиcо журнали уни „матбуот ходимлари ичида Трамп ва унинг жамоаси билан энг яхши муносабатга эга журналистлардан бири сифатида кўришини“ ёзди.[6][7] Жейкобс ПБС, CНН ва МСНБC каналларида ҳам пайдо бўлди.[8][9]
Блоомберг Неwснинг эгаси Майкл Блумберг президентликка даъвогарлигини эълон қилгани ва 2020 йилги Демократик партиядан президентликка номзодлар ҳақида ҳисобот бермаслигини эълон қилганидан сўнг, Женнифер Жейкобс Трумп-2020 президентлик кампаниясининг ғазаб нишонига айланди. 2020-йил феврал ойида Жейкобс Аёва штатидаги Трамп сайловолди ташвиқоти матбуот анжуманидан олиб кетилди.[10][11][12][13]
2020-йил октябр ойида Жейкобс Оқ уйнинг юқори мартабали амалдори ва Доналд Трампнинг ишончли вакили бўлмиш Хоп Хиксга коронавирус ташхиси қўйилгани ҳақидаги ҳикояни эълон қилди. Кўп ўтмай, республикачилар ва Трамп маъмуриятининг бир қанча юқори мартабали амалдорлари, шу жумладан Трампнинг ўзи ҳам вирус юқтирганлиги маълум бўлди.[14] Трамп маъмурияти ушбу маълумотларнинг оммалашишига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилганлигини таъкидлаб, Ню-Ёрк журнали Жейкобснинг хабарларисиз „дунё ҳали ҳам Оқ уйдаги CОВИД-19 эпидемияси ҳақида бехабар бўлиши мумкинлигини“ ҳақида ёзилган мақолани эълон қилди.[14]
Манбалар:
- ↑ „Женнифер Жаcобс - Блоомберг“. Блоомберг. Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
- ↑ „Женнифер Жаcобс“ (эн). БлоомбергҚуинт. 2021-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-июл.
- ↑ „Женнифер Жаcобс | Wашингтон Wеэк — ПБС“ (эн). Wашингтон Wеэк (2016-йил 28-апрел). 2022-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-июл.
- ↑ „Женнифер Жаcобс | Блоомберг Неwс, Блоомберг Индустрй Гроуп Жоурналист | Муcк Раcк“ (эн). муcкраcк.cом. Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
- ↑ „Регистер репортер Женнифер Жаcобс то жоин Блоомберг Политиcс“ (эн). Дес Моинес Регистер. Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
- ↑ Cалдероне. „Трумп'с фаворед репортер гец cаугҳт ин Блоомберг туссле“ (эн). ПОЛИТИCО (2019-йил 6-декабр). Қаралди: 2020-йил 10-октябр.
- ↑ Wемпле. „Опинион | Блоомберғс Женнифер Жаcобс такес брунт оф wронгҳеадед эдиториал полиcй“ (эн). Wашингтон Пост. Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
- ↑ „Wҳите Ҳоусе сторй он Баннон мове перплехес - Женнифер Жаcобс, Блоомберг“ (эн). МСНБC.cом. Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
- ↑ Инсиде Трумп'с иннер cирcле - CНН Видео, қаралди: 2020-02-23
- ↑ „Трумп cампаигн ремовес Блоомберг Неwс репортер фром Иоwа эвент“ (эн). Wашингтон Эхаминер (2020-йил 4-феврал). Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
- ↑ Баудер. „Блоомберг Неwс wрестлес wитҳ cовераге оф Блоомберг неwс“ (эн-УС). www.тимесофисраэл.cом. Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
- ↑ „Блоомберг Неwс Wрестлес Wитҳ Cовераге оф Cандидате Блоомберг“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2020-йил 20-феврал). Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
- ↑ Ахелрод. „Трумп cампаигн ремовес Блоомберг Неwс репортер фром Иоwа эвент“ (эн). ТҳеҲилл (2020-йил 3-феврал). Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
- ↑ 14,0 14,1 Нуззи. „Трумп Инфеcц Америcа“ (эн-ус). Интеллигенcер (2020-йил 2-октябр). Қаралди: 2020-йил 10-октябр.
Ташқи ҳаволалар:
- Женнефер Жейкобс нинг Тwиттердаги саҳифаси
- C-СПАН саҳифасидаги маълумот