Jenniffer Gonzalez
Женниффер Айдин Гонзалез Cолон (1976-йил 5-августда туғилган) — Пуэрто -Риконинг 20-резидент комиссари бўлиб ишлаган Пуэрто-Риколик сиёсатчи[1].Гонзалез Пуэрто-Риконинг Янги Прогрессив партиясида (ПНП) ва Қўшма Штатлар Республикачилар партиясида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Бу лавозимларга Пуэрто-Рико Республикачилар партияси раиси, Пуэрто-Рико Вакиллар Палатасининг спикери, озчилик раҳбари ва ПНП раиси ўринбосари бўлиш киради[2][3][4].
| Женнифет Гонзалез | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Талаффузи | Женифер Гонсалес |
| Таваллуди |
5-август,1976-йил Сан Жуан |
| Сиёсий партияси | Республикачи |
| Турмуш ўртоғи | Жосе Жовин Велес |
Гонзалез резидент комиссари бўлган энг ёш одам ва бу ролни эгаллаган биринчи аёл исобланади[5].
Дастлабки ҳаёти ва таълими
Гонзалез Сан-Хуан шаҳрида марҳум Хорхе Гонзалез ва Нйдиа Колон оиласида туғилган. У Университй Гарденс ўрта мактабини тамомлаган ва кейин Пуэрто-Рико университетининг Рио Пиэдрас кампусида сиёсацҳунослик бўйича бакалавр даражасини олган. Бу йилларда у Пуэрто-Рико ёш республика федерацияси ижрочи директори лавозимида ишлаган.
У Пуэрто-Риконинг Америкалараро университети ҳуқуқ факултетидан Юрист доктори ва ЛЛ даражасини олган[6].
Дастлабки сиёсий фаолияти
Вакиллиги
Гонзалез илк бор Пуэрто-Рико Вакиллар палатасига 2002-йил 24-февралда Сан-Хуаннинг 4-округи вакили сифатида Вакиллар палатаси собиқ спикери Эдисон Мисла Алдарондо истеъфога чиққанидан сўнг, унинг бўш ўрнини эгаллаш учун ўтказилган навбатдан ташқари сайловда сайланган. У Сан-Хуаннинг Тўртинчи округидан сайланган биринчи аёл вакили, 14-Қонунчилик Ассамблеясининг энг ёш аъзоси ва Пуэрто-Рико Қонунчилик Ассамблеясига сайланган энг ёш аёл эди. Вакил этиб сайланишидан олдин Гонзалез Сан-Хуан Янги прогрессив партияси Ёшлар ташкилоти раиси бўлиб ишлаган ва коллежда ўқиётганда давлатчилик тарафдори талабалар ҳаракатида жуда фаол бўлган.
Гонзалез 2004-йилги Пуэрто-Рикодаги умумий сайловларда (бу сафар умумий вакил сифатида) қайта сайланди. У Вакиллар Палатасининг Ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси, Сан-Хуан буджети тараққиёти, аёллар ишлари ва ички ишлар қўмиталари, шунингдек Пуэрто-Риконинг Фуқаролик кодексини қайта кўриб чиқиш бўйича қўшма комиссиянинг аъзоси сифатида ишлаган.
Палата спикери
Гонзалез 2008-йилда Пуэрто-Рикода ўтказилган умумий сайловларда ўз партиясидан энг кўп овоз тўплаган ва иккинчи марта энг кўп овоз олган ҳолда яна бир бор муддатга сайланган[7]. 32 ёшида у 2008-йил 7-ноябрда бўлиб ўтган кокус чоғида ўзининг Янги Прогрессив партияси делегацияси аъзолари томонидан Вакиллар палатаси спикери этиб сайланди. Гонзалез Вакиллар палатасининг амалдаги спикери Хосе Апонте Эрнандесни бу лавозимга қайта сайланиш даъвосида мағлуб этиб, Пуэрто-Рико тарихида Палата спикери этиб сайланган энг ёш одам ва бу ўринни эгаллаган учинчи аёл бўлди.
Пуэрто-Рико Республикачилар партияси раиси
2015-йил ноябр ойида Гонзалез саккиз йил давомида партия раиси ўринбосари бўлганидан кейин бир овоздан Пуэрто-Рико Республикачилар партияси раиси этиб сайланди.Агуадилла мери Карлос Мендеснинг ўрнини бир вақтлар собиқ губернатор, Янги Прогрессив партия асосчиси Дон Луис А. Ферре ва Пуэрто-Рикода Республикачилар партияси ва давлатчилик ҳаракати асосчиси доктор Хосе Селсо Барбоса эгаллаб турган лавозимни эгаллади[8][9]. 2020-йилги Республикачилар миллий қурултойи вақтида (унинг янги коронавирус ёки CОВИД-19 тести ижобий чиққанидан кейин) у карантинда бўлганлиги сабабли конгресс ўтказиладиган жойга бора олмади. У 2020-йилда Кевин Ромерода бўлиб ўтган конвенцияда делегация раиси ролини қабул қилди, шундан сўнг у 2020-йилда делегация раиси ва чақирувининг энг ёш иштирокчисига айланди.
2012-йилда Гонзалез яна қайта сайланди, бу сафар унинг партияси кўпчилик ўринларни йўқотганига қарамай, энг кўп овоз тўплади[10].Сайлов оқшомида у ўз партиясининг озчилик раҳбари этиб сайланди[11].
Сайловлар
2016-йил
2015-йил 14-сентябрда Гонзалез Пуэрто-Рико резидент комиссари лавозимига Педро Перлуиси ўрнига ўз номзодини қўйишини эълон қилди.Олти кундан сўнг,Перлуисининг губернаторлик номзоди учун рақибларидан бири Рикардо Росселло у билан 2016-йил 5-июндаги бошланғич ва 2016-йил 8-ноябрда бўлиб ўтадиган умумий сайловларда номзод бўлишга рози бўлди. Ўн ой давомида бирламчи пойга давом этди, турли хил ижтимоий сўровлар доимий равишда Гонзалезни электоратнинг 70 % дан ортиқ маъқуллаш рейтингига эга эканлигини кўрсатди ва бу уни оролдаги ҳар қандай сиёсий партиянинг энг машҳур сиёсатчисига айлантирди.
2016-йил 5-июн куни Гонзалез НПП праймеризда рақиби Карлос Песқуэра устидан 70,54 % овоз[12] фарқ билан ғалаба қозонди. Шу тариқа у Янги Прогрессив партия тарихида Конгрессда доимий комиссарликка номзод бўлган биринчи аёл бўлди.
2016-йил 8-ноябрда Гонзалез ўзининг асосий рақиби, Пуэрто-Рико Халқ Демократик партиясидан марҳум Эктор Феррер[13] устидан 48,77 % овоз билан Пуэрто-Риконинг резидент комиссари этиб сайланди. Шундай қилиб у Пуэрто-Риконинг резидент комиссари этиб сайланган биринчи аёл ва энг ёш шахси бўлди.
Конгрессдаги фаолияти давомида Гонзалез фахрийлар ишлари, соғлиқни сақлаш ва Пуэрто-Рико учун солиқ имтиёзлари билан боғлиқ қонун лойиҳаларига ҳомийлик қилиш ёки қўллаб-қувватлашга эътибор қаратди[14]. Конгрессмен Гонзалез Республика Конференсия палатасининг сиёсат қўмитаси аъзоси. У, шунингдек, Вакиллар палатасининг табиий ресурслар, фахрийлар ишлари ва кичик бизнес бўйича қўмиталарининг аъзоси,Ҳиндистон, орол ва Аляска маҳаллий ишлари бўйича қуйи қўмита раисининг ўринбосари, Назорат ва тергов бўйича қуйи қўмита аъзоси ва Конгресс ҳамраиси ҳамдир[15].
Конгрессдаги дастлабки икки йил давомида Гонзалез Cолон „Ирма“ ва „Мария“ тўфонларидан кейин бўронни тиклаш билан боғлиқ саъй-ҳаракатларга кўп вақт ва куч сарфлади. Бунга Пуэрто-Рикога Палата ва Сенатнинг бир нечта сафарларида қатнашиш ва 2017-йилги расмий ташрифи чоғида президентнинг Аир Форcе Онега қўшилиб, Пуэрто-Рикога бўронларнинг зарарини кўриш киради.
116-Конгресс учун Гонзалез Транспорт ва инфратузилма қўмитаси ва Табиий ресурслар қўмитасида хизмат қилди[16]. 2019-йилдан бери у табиий офатларни тиклаш масалаларига эътибор қаратишда давом этмоқда.Унинг орол учун табиий офатларни тиклашга эътибори биринчи марта 2017-йилда Ирма ва Мария тўфонларидан кейин бошланган.2020-йил 7-январдаги зилзила Пуэрто-Риконинг жануби ва жануби-шарқий ҳудудларига жиддий зарар етказган ва 2020-йилгача давом этган.
2024-йил
2023-йил сентабр ойида Женнифер Гонсалес Пуэрто-Рико губернаторлиги сайловлари учун 2024-йилги праймеризда қатнашишини эълон қилди.[1]. 2024-йил 5-ноябрда Женнифер Гонсалес 2024-йилги умумий сайловларда деярли 40% овоз билан Пуэрто-Рико губернатори лавозимини эгаллади.[2].
Кокус аъзолиги
Сиёсий позициялари
Тҳе Ҳиллнинг Тҳе Ҳилл’с Латина Леадерс то Wатчда доимий комиссар Гонзалез давлатчилик тарафдори, кичик ҳукумат ва бизнес тарафдори, консерватив сифатида тасвирланган[24]. Америка Қўшма Штатлари 115-Конгрессининг биринчи сессиясида Гонзалез икки партиявийлик индекси бўйича Палатанинг 19-энг икки партияли аъзоси бўлди, бу кўрсаткич Тҳе Лугар Cентер ва Жоржтауннинг МcCоурт Давлат сиёсат мактаби томонидан Конгресснинг икки партиявийлигини баҳолаш учун нашр этилган[25].
2019-йилда Гонзалез Браян Фицпатрик ва Жон Катко билан биргаликда жинсий ориэнтация ва гендер идентификатори асосида камситишни тақиқловчи Тенглик тўғрисидаги қонунга ҳомийлик қилган учта Республикачилардан бири эди[26]. Гонзалез АҚШ Вакиллар палатаси қоидаларига кўра қонун лойиҳасини якуний қабул қилиш учун овоз бера олмаган бўлса-да, қонун 116-Конгрессда Қўшма Штатлар Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган[26].
2021-йилда Америка Қўшма Штатлари Капитолийсига ҳужумдан сўнг комиссар зўравонликни қоралади ва президент Доналд Трампни тартибсизликларни қўзғатганликда айблади[27]. Бироқ, комиссар ҳали ҳам республикачиларнинг кўпчилигини Вакиллар Палатасининг Республикачилар Конференсияси раислиги лавозимидан четлатиш ҳаракатларида қўллаб-қувватлади[28].
Шахсий ҳаёти
2020-йил 24-августда, CОВИД-19 пандемияси пайтида Гонзалез вирус учун ижобий синовдан ўтганини эълон қилди[29]. Гонзалез 2022-йил 6-августда тиббиёт талабаси Хосе Жовин Велесга турмушга чиқди.
Манбалар
- ↑ Лаура Н. Пéрез Сáнчез. „Женниффер Гонзáлез Макес Ҳисторй | Эл Нуэво Дíа“. Элнуэводиа.cом (2016-йил 9-ноябр). Қаралди: 2017-йил 6-январ.
- ↑ „АДЕНДИ“. Элнуэводиа.cом. 2009-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-ноябр.
- ↑ „АДЕНДИ“. Эл Нуэво Дíа. 2014-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-ноябр.
- ↑ „Сóлида ла дупла де Росселлó й Гонзáлез эн эл ПНП“. Эл Нуэво Дíа (2015-йил 18-сентябр). Қаралди: 2015-йил 18-сентябр.
- ↑ „Женниффер Гонзалез, Ресидент Cоммиссионер фор Пуэрто Риcо – Пуэрто Риcо 51ст“ (2016-йил 30-ноябр). Қаралди: 2017-йил 5-октябр.
- ↑ „Биографíа – Ҳон. Женниффер А. Гонзáлез Cолóн“ (эс). Ҳоусе оф Репресентативес оф Пуэрто Риcо. 2022-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ „Элеccионес Генералес 2008“. CЕЭПУР (2009-йил 15-июн). Қаралди: 2015-йил 18-сентябр.
- ↑ „Републиcанос эсcоген а Женниффер Гóнзалез cомо пресидента“ (эс). Эл Нуэво Дíа (2015-йил 1-ноябр). 2016-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-ноябр.
- ↑ Ҳон. Женниффер А. Гонзáлез Cолóн Портавоз Минорíа. „Биографíа – Ҳон. Женниффер А. Гонзáлез Cолóн“ (2016-йил 15-ноябр). 2016-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-август.
- ↑ „CЕЭ Эвент“. CЕЭПУР (2012-йил 29-декабр). 2013-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-сентябр.
- ↑ „Женниффер Гонзáлез серá ла портавоз дел ПНП эн ла Cáмара“. Эл Нуэво Дíа (2012-йил 8-ноябр). Қаралди: 2015-йил 18-сентябр.
- ↑ „CЕЭ Эвент“. Примариас2016.cеэпур.орг. Қаралди: 2017-йил 6-январ.
- ↑ „CЕЭ Эвент“. Элеccионес2016.cеэпур.орг. Қаралди: 2017-йил 6-январ.
- ↑ „Репресентативе Женниффер Гонзалез-Cолон“. Cонгресс.гов. Қаралди: 2017-йил 30-апрел.
- ↑ „Ҳоусе оф Cонгресс“ (2017-йил 26-январ). 2017-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 30-апрел.
- ↑ „Пуэрто Риcо ресидент cоммиссионер аппоинтед то Ҳоусе Транспортатион анд Инфраструcтуре Cоммиттеэ“. Cариббеан Бусинесс (2019-йил 17-январ). 2022-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ „Мемберс“. Републиcан Маинс Стреэт Партнершип. 2018-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-октябр.
- ↑ „Мемберс“. Ҳоусе Балтиc Cауcус. 2022-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ „Мемберс“. Cонгрессионал Wестерн Cауcус. Қаралди: 2018-йил 27-июн.
- ↑ „90 Cуррент Cлимате Солутионс Cауcус Мемберс“. Cитизен´с Cлимате Лоббй. Қаралди: 2018-йил 20-октябр.
- ↑ „Реп. Женниффер Гонзáлез Cолóн жоинс Реп. Барбара Леэ то леад Cонгрессионал ҲИВ/АИДС Cауcус“. Сеаттле Гай Неwс (2019-йил 13-декабр). 2019-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-январ.
- ↑ Кузниcки. „Wҳо аре тҳе мемберс оф тҳе Туэсдай Гроуп?“ (эн-УС). Жен Кузниcки (2017-йил 25-апрел). 2021-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-март.
- ↑ „Феатуред Мемберс“ (эн). Проблем Солверс Cауcус. 2021-йил 18-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ „Тҳе Ҳилл'с Латина Леадерс то Wатч“. тҳеҳилл.cом (2017-йил 15-июн). Қаралди: 2017-йил 16-июн.
- ↑ „Тҳе Лугар Cентер – МcCоурт Счоол Бипартисан Индех“. Wашингтон, Д.C.: Тҳе Лугар Cентер (2018-йил 24-апрел). Қаралди: 2018-йил 9-июл.
- ↑ 26,0 26,1 Cиоффи. „Тҳесе 8 Републиcанс вотед фор тҳе Эқуалитй Аcт“. CҚ Ролл Cалл. Фисcал Ноте (2019-йил 17-май). Қаралди: 2019-йил 19-август.
- ↑ „Женниффер Гонзáлез cонденó ла виоленcиа десатада эн эл Cапитолио пор лос сегуидорес де Доналд Трумп“ (эс). Эл Нуэво Дíа (2021-йил 6-январ). Қаралди: 2021-йил 13-июн.
- ↑ „Женниффер Гонзáлез вотарá эн cонтра де лíдер републиcана cрíтиcа де Доналд Трумп“ (эс). Эл Нуэво Дíа (2021-йил 11-май). Қаралди: 2021-йил 13-июн.
- ↑ Петерсон, Кристина. „Ҳоусе Лаwмакер Гонзáлез Тесц Поситиве фор Cовид-19“ (эн-УС). Wалл Стреэт Жоурнал (2020-йил 25-август). Қаралди: 2020-йил 17-ноябр.