Jeong Cheol
Жеонг Чеол (정철[1]; 18-декабр 1536-йил — 7-феврал 1594-йил) — Чосон[2] сулоласи даврида „Сонган“ тахаллуси билан ижод қилган корейс шоири.
| 정철 | |
|---|---|
| Таваллуди |
1536-йил 18-декабр Сеул, Чосон |
| Вафоти |
1594-йил 7-феврал Республика Корея |
| Фаолият тури | сиёсацҳунос, шоир |
Ёлғиз турна[3]
(1537-1594)
Турна булут остидан учиб юрарди,
Ногоҳон пастлади, йўл тутди ерга.
Кўрмоқчи бўлгандир бирдан эҳтимол,
Ер юзида ҳаётнинг кечишин қандай.
Турна булут остидан учиб юрарди,
Ногоҳон пастлади, йўл тутди ерга.
Уни ер юзида шундай қилдилар.
Осмоннинг юзини қайта кўрмади.
Кошки қайта чиқарсайдим,
Ерда маҳрум бўлган қанотларимни.
Зангори осмон ичра урилди турна,
Камондан учган ёлғиз ўқ билан.
Ўшанда бир бора аниқ кўргандим.
Илгари яшаган эзгу дунёмни.
Канвон юртининг эй. оддий халқи,
Нега яшайсан баҳс-у ғанимлик ичра?
Сен уй-жой-у, омоч-у ерга жон бермай.
Эришгандайсан ҳеч бир меҳнациз.
Дарахт зич ўрмонда қандай аёвсиз,
Баланд бўй дарахтлар кесилар беомон.
Вақти ҳам келади, фарқлай олмайсан,
Аллақачон эскирган фикрли бошлар...
Муҳташам подшоҳлар саройининг,
Устунларин қайдан топамиз.
Кимдир кеча айтди-ку шароб,
Келтирар хушнудлик Сон Хондан.
Ялқов ҳўкизни йўлга ҳозирлаб,
Дўстимнинг уйига бораман секин.
Эй, болакай! Муҳтарам Сон уйдами?
Айт унга, Чон ташриф буюрди.
Ейман тоғнинг аччиқ ўт-ўланларин,
Тансиқ гўштдан ҳам у кўринар а‘ло.
Менинг қамиш кулбам менинг бошпанам,
Тухум ичидаман гўё жўжа мисоли.
Кўнглим беҳузур, ташвишдаман кўп.
Севгилим узоқда у ҳам фироқда.
Дарахт ҳам кун келиб тўзиб кетади,
Ундан на салқинлик, на соя тушади.
Дарахт гуркираб турганда инсон,
Келади сояда тин олмоқ учун.
Энди унинг шохлари сўлди, барглари хазон,
Ҳатто унга ўтирмас бирорта ҳам қуш.
Ёлғиз турна — гўёки самода яшовчилар ўтириб, кўкларга кўтарилувчи муқаддас қуш; ёлғизлик ва узоқ умр рамзи. Бошқа қушга қўшилмайдиган ёлғиз турна тимсолида шоир ўзини тасвирламоқда, ердаги дунё деганда сургун қилинган, гуруҳлар ўртасида талаш бўлаётган корейс саройидаги ҳаёт назарда тутилмоқда.
Канвон[4] — 1580-йил Жеонг Чеол[5] ҳоким этиб тайинланган Корейс ярим оролининг шарқида жойлашган чекка вилоят.
Оҳ, қалин ўрмонда қандай бешафқат... — бу ерда шоир тўсинликка ярайдиган баланд дарахтлар» деб давлатнинг устуни — 1545-йилда сургунларга учраган иқтидорли ам алдорлам и («Катта ҳукмдор саройи») кўзда тутган.
Манбалар
- ↑ „Чон Чхоль“. Қаралди: 2022-йил 8-декабр.
- ↑ „Чосон“. Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
- ↑ Классик корейс ше'рияти.
- ↑ „Канвондо“. Қаралди: 2022-йил 8-декабр.
- ↑ „정철“. Қаралди: 2022-йил 8-декабр.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |